Latest news

01:50ЕЧЛ. "Аталанта" – "Челси", ПСВ – "Атлетико" ва бошқа учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  0 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 01:25ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль" (онлайн ҳисоб)  10 01:20ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт" (онлайн ҳисоб)  24 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  8 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

Даврон Файзиев: "Катанец ўрнига хорижий мураббий варианти ҳам кўриб чиқилди. Кападзе унинг ёрдамчиларини қолдиришга қарор қилди" News

Даврон Файзиев: "Катанец ўрнига хорижий мураббий варианти ҳам кўриб чиқилди. Кападзе унинг ёрдамчиларини қолдиришга қарор қилди"

"Футбол" телеканалидаги "Гол" кўрсатувида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе меҳмон бўлди.

Ушбу кўрсатувда ЎФА медиа департаменти раҳбари Даврон Файзиев ҳам иштирок этди. 


"Катанец ноябрь ойида Қатардаги ўйин вақтида ҳам ўзини ёмон ҳис қилган ва раҳбариятга мурожаат қилиб истеъфо бериш вариантини кўриб чиқишни сўраганди. Аммо у пайтда бир-икки кунлик масала эди (қисқа вақтда сафарда КХДРга қарши ўйин бор эди). Жамоани қийин ҳолатда ташлаб мумкин эмасди. Шу боис ҳамма келишган ҳолда ўша йиғинни ҳам бирга якунлашди.

Катанец январь ойидаги йиғинга ҳам кела олмаслиги ойдинлашгач ЎФАга расмий хат юборди ва ишини давом эттира олмаслигини маълум қилди. ЎФА шундан кейингина истеъфони қабул қилди ва ўзаро дўстона хайрлашилди.

ЎФА раҳбарияти қисқа фурсатда терма жамоа умуман жабр кўрмайдиган вариантни топиши керак эди. Омадимиз бор эди Тимур Кападзе барча терма жамоаларда ўйнади, миллий терма жамоада ёрдамчи ҳам бўлди, кейинроқ Олимпия терма жамоаси бош мураббийи сифатида ишлади. Ҳамма тушундики Кападзедан зўр номзод йўқ. Лекин шунда ҳам барча нарсани ўз тартиби бор. ЎФА мураббийлар кенгашини йиғди, номзодларни тақидим этди ва шуни айтишим керакки 100 фоиз ҳамма Тимур Кападзе вариантини маъқуллади. Номзодлар орасида хорижий мураббийлар ҳам бор эди. Айни пайтда ҳар томонлама мос мураббий Тимур Кападзе экани ойдинлашди. Ўйлайнмаки бу мантиқий ҳам бўлди, сабаби олимпия терма жамоасидан кейин футболчилар ҳам миллий терма жамоага ўтади.

Тимур Кападзе Катанецнинг ёрдамчиларини терма жамоада қолдиришга қарор қилди. Яъни машғулот жараёнларида кескин ўзгаришлар бўлмайди, лекин тактика, таркиб ва натижа учун бош мураббий жавобгар бўлади", - деди Даврон Файзиев.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика