Latest news

01:56АПЛ. "Челси" дербида "Вест Хэм"ни аямади  5 01:39Франция. ПСЖ яна кичик ҳисобда ғалабага эришди  0 01:29Бундеслига старт олди: мавсумнинг илк ўйинида "Бавария" "Лейпциг"ни янчиб ташлади, Кейндан хет-трик!  5 00:49Бошланғич таркибдаги Палмер нима сабабдан дербида қатнашмаяпти?  0 00:30ЖЧ-2026га қуръа қачон ва қаерда ташланиши маълум!  2 00:10Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" 2:6  0 00:02Акмал Рустамов: "Юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда 3-4та тўп фарқи билан ютишимиз мумкин эди"  2 23:46Илёс Зейтуллаев: "Бунёдкор" ПФЛ тақдим этаётган тақвимни ҳурмат қилади"  0 23:28Байиндирнинг хатосидан кейин МЮнинг режалари ўзгарди  4 22:59Абдурауф Бўриев: "Мураббийлар берган тактикани яхши бажардик"  4 22:30Ҳожимат Эркинов: "Андижонлик мухлисларга раҳмат, яхши атмосфера яратиб беришди"  6 22:08Максим Шацких: "Жамоамизда "Андижон" даражасига мос бўлмаган футболчилар бор"  53 21:58Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ва гол инобатга олинмаган ўйинда "Қизилқум" ва "Бунёдкор" муросага келди  23 21:47Камолиддин Тожиев: "Майдонда ўн киши қолиб ҳам ўзимизни кўрсата олдик"  11 21:03Суперлига. "Бобур Арена"да дарвозаларга 8 та гол урилган оқшомда "Пахтакор" "Андижон" устидан ғалаба қозонди  255

Даврон Файзиев: "Жамоанинг мақсади ўзгармайди" News

Даврон Файзиев: "Жамоанинг мақсади ўзгармайди"

Яқинда “Қўқон-1912” жамоасига бош мураббий этиб тайинланган Даврон Файзиев, клуб матбуот хизматига интервью берди.

- Даврон Орипович жамоага бош мураббий этиб тайинланганингиз билан табриклаймиз.

- Ассалому алайкум, табрик учун раҳмат. Жамоа раҳбариятининг қарорига кўра жамоага бош мураббий этиб тайинландим. Биласиз бунга қадар жамоадан Бахтиёр Ашурматовга ёрдам бериб келаётгандим. Бахтиёр Аъзамович жамоани тарк этгач, жамоани бошқариш вазифаси менга юклатилди. Жамоада ҳамма футболчилар ҳамда ходимлар билан шу кунга қадар бирга ишлаб келаётганимиз учун ишга киришиб кетишда муаммо бўлгани йўқ, худди аввалгидек ишлашда давом этяпмиз. Фарқи шуки бундан буёғига катта маъсулият бўйнимизда ва жамоанинг натижаларига бевосита жавоб бераман. Тўғри  ҳозирги вазиятда турнир жадвалидаги холатимиз кўнгилдагидек эмас. Лекин ҳали барчаси ўз қўлимизда, вазиятни ўнглаш имконимиз бор, демак бундан буёғига бўш келмасдан астойдил ишлашимиз керак бўлади.


- Жамоа раҳбарияти сизга қандай мақсад ва вазифаларни юклади ?

- Жамоамизнинг йил бошидаги мақсади ўзгармайди.  Чиройли футбол кўрсатиб мухлисларимизни хурсанд қилиш. Албатта турнир жадвалида ўтган йилгидан кўра юқори бўлган ўринни эгаллаш. Ички имкониятларимиздан тўғри фойдаланган ҳолда аста-секин жамоани ёшартириш. Келгусида мавсумга бу йилдан тайёргарлик кўриб борган ҳолда, кейинги йилда олдимизга юқори мақсадларни қўйиш йўлида иш олиб борамиз. 


- Жамоа мураббийлар штабида ҳамда футболчилар таркибида қандай ўзгаришлар бўлади?

- Мураббийлар штабида ҳозирча Хислат Чилматов ҳамда Исломжон Мусулмоновлар ёрдам бериб туришибди. Штабимизни маҳаллий мураббийлар ҳисобига тўлдириш мақсадимиз бор. Муҳсин Низомиддинов ҳамда Азиз Тўхтабоевларни асосий таркибга жалб қилмоқчимиз. 

Футболчиларга тўхталадиган бўлсам, албатта ўзгаришлар бўлади, лекин у қадар катта эмас. Чунки регламентга биноан бор йўғи 5 та футболчини таркибга жалб этиш имкониятига эгамиз. Энг биринчи навбатда ҳужум чизиғини кучайтиришимиз лозим.  Ҳозирги кунда икки нафар ҳужумчи жамоа машғулотларига жалб қилинган, биттаси мухлисларимизга яхши таниш бўлган Шоҳназар Норбеков ҳамда бир нафар нигериялик легионер ҳужумчи Лонгжи Сонг ни машғулотларга жалб қилдик.  Тошкентдаги йиғин давомида бу ҳужумчиларни таркибда қолиш қолмаслиги ҳақида сўнгги қарорга келамиз. Жароҳати сабаб 1-даврани ўтказиб юборган ҳужумчимиз Хамиддило Абдухамидов ҳам машғулотларга қўшилган. Ҳимоя ва ярим ҳимоя чизиғимизга ҳам янги футболчилар жалб қилиш режамизда бор , селекция ишлари давом этмоқда.


- 2-даврага тайёргарлик режаси ҳақида гапириб берсангиз

- Иккинчи даврага тайёргарликни 10 июль кунидан бошлаганмиз. 23 июлга қадар Дўрмон посёлкасида машғулотларни олиб борамиз. Бу йиғин давомида иккита назорат учрашуви ўтказишни режа қилганмиз. Дастлабкиси Тошкентнинг “Пахтакор” жамоасига қарши, 18 июль куни ўтказилади. Йиғин сўнггида эса яна бир назорат учрашувини ўтказамиз ва футболчиларга қисқа  муддатли ҳордиқ берамиз. Ундан сўнг  Қўқон шаҳридаги қароргоҳимизда тўпланиб , иккинчи давранинг биринчи тури доирасидаги “Нефтчи”га қарши “дерби”га ҳозирлик кўрамиз. Қўқондаги йиғин давомида ҳам битта ўртоқлик ўйини ташкил қилиш режамизда бор ва бу ўйинни ташкил этиш учун  мутахассисларимиз иш олиб боришмоқда.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика