Latest news

20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  0 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, жамоа 34-дақиқадан бошлаб бир киши кам бўлиб ўйнади  3 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  4 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  9 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  34 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  9 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0

Даврон Файзиев: "Ҳозирги вазиятимиздан чиқиб кетишимиз учун камида 3 та ғалаба зарур" News

Даврон Файзиев: "Ҳозирги вазиятимиздан чиқиб кетишимиз учун камида 3 та ғалаба зарур"

Coca-Cola Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Локомотив" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Бу каби асабий ўйинлардан сўнг ҳозир бирон фикр билдириш қийин. Гол урмасанг, ютмайсан, бу футболнинг аниқ қоидаси. Охирги турлар биз учун қийин ўтаяпти. Дарвозабонни алдаб ўтиб ҳам тўп кирмаслиги, буни билмадим. Йигитлар ҳаракат қилишди, астойдил ўйнашди. "Локомотив", биз ва "Сурхон" жадвалнинг қуйи қисмида турибмиз. Бугунги ўйинда 3 очко сув ва ҳаводек зарур эди. Лекин яна муроса йўлини танладик. Шунча кўп вазиятни кўкка совуриш ҳар қандай жамоани тушкунликка тушириб қўяди. Сўнги учрашувларда 15-20 та голли вазиятларни яратяпмиз. 

- Кетма-кет ғалабасиз серияларни бир сўз билан қандай изохлаган бўлардингиз?

- Қандай ифодалаш мумкин? Ҳозирги саволизга жавоб берсам баҳонадек кўриниши мумкин. Жавоб бермасам бу ҳам нотўғри. Мураббийнинг пешонасига ёзилгани бўлади. Футболчиларни айбдор қилишга ҳаққим йўқ, улар ҳаракат қилишаяпти. Иккинчи даврада 6 та дуранг, 2 та мағлубият қайд этдик. Ҳозирги вазиятимиздан чиқиб кетиш учун камида 3 та ғалаба зарур. Ишлашда давом этамиз.

Раҳбарият қандайдир қарор берадиган бўлса, бунга тайёрман. Мураббийликнинг қисматида ҳамма нарса бор. Вазият ярата олмаган бўлсак, мураббий айбни тўлиқ бўйнига олиши мумкин. Раҳбарият мураббийнинг ишини кўриб чиқиб таҳлил қилади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика