Latest news

09:52“Арсенал“ “Челси“ футболчисини 60 миллион еврога сотиб олади (Романо)  1 09:23Россиялик ҳужумчи иккинчи даврани Ўзбекистонда ўтказиши мумкин  2 08:55Here we go! “Реал“ яна бир футболчи билан келишувга эришди  7 08:26“Насаф“нинг яна бир етакчиси легионерга айланиши мумкин  3 07:57“Пахтакор“ ҳужумчиси иккинчи даврани “Динамо“да ўтказади  2 07:34Элдор Шомуродов хайрлашув хатини ёзди  9 01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  13 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  5 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  6 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0

Даврон Файзиев: «Динамо»га ўзига бўлган ишонч қайтаётганидан хурсандман» News

Даврон Файзиев: «Динамо»га ўзига бўлган ишонч қайтаётганидан хурсандман»

«Шўртан» - «Динамо» (0:3) учрашувидан кейин “Динамо” бош мураббийи Даврон Файзиев ўйин борасидаги фикрларини билдирди.

“Ғалаба қозониш ҳар доим ёқимли, лекин ғалаба билан мағлубият ҳар доим ёнма-ён юради. Мени қувонтираётгани жамоамиз тобора ўз ўйинини топиб бораётгани. Ҳозирда ҳеч қандай бўшашга ҳақимиз йўқ. Сабаби олдинда бизни муҳим баҳслар кутиб турибди. Бу ғалаба бизни янада кучайтириши керак. Йигитларда ўзларига ишонч яна қайтаётганидан хурсандман. Ўйлайманки, энди шу темпни сақлаб қолиб, ишлашда давом этамиз.

Чинданам бугунги “Шўртан” устидан қозонилган ғалаба “Динамо”нинг жорий мавсумдаги энг муҳим ғалабаси ва энг чиройли ўйинларидан бири бўлди. Лекин бу билан тўхтаб қолиш ярамайди. Олдинда “Сурхон”га қарши муҳим баҳс кутиб турибди. Эртаданоқ ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

Бугунги ғалабамизда бизни ҳар қандай ҳолатда ҳам қўллаб-қувватлаётган мухлисларимизнинг ҳам ҳиссалари бор. Самарқанддан Ғузорга келиб стадионда жамоани қўллаб турганликлари йигитларга таъсир қилди. “Динамо” ўз мухлисларини хурсанд этиши учун ишлашда давом этамиз” – дея фикрини якунлади Даврон Файзиев.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика