Latest news

16:37"Йил жавоҳири" номинанти Туркияда операция қилинади  0 16:05Суперлига. Плей-офф: "Қўқон-1912" — "Хоразм" 1:1, "Машъал" – "Бухоро" 0:0 (онлайн натижа)  15 15:57Азиз Ибрагимов: "Гуруҳда Бразилия билан бирга кейинги босқичга чиқишимизни хоҳлайман"   2 15:34Мўмин Мелиев Ўзбекистонга қайтди  4 15:08"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди  0 14:32Даврон Файзиев: "Аргентина, Англия, Гана ёки Сенегал билан бир гуруҳга тушишимизни хоҳлайман"  10 13:46Равшан Ҳайдаров: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатида майдонга шунчаки тўп тепиш учун чиқмайди"  1 13:18Кападзе икки шогирдини "Навбаҳор"га жалб этмоқчи  20 12:51Виталий Денисов: "Кўпроқ топ-терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми. Фарқи йўқ"  5 12:25Александр Гейнрих: "Қуръада тўртинчи саватчадан Гаити ёки Кюрасаони кутиб қоламиз"  15 12:03Бахтиёр Ашурматов: "Қуръа яхши келса, гуруҳдан чиқиш имкониятимиз янада ортади"  4 11:38TVCOM'да бугунги тақвим: ЖЧ-2026 қуръаси, ўтиш ўйини ва бошқалар  0 11:30Бугун ЖЧ-2026 қуръаси. Ўзбекистонга кимлар рақиб бўлади?  34 11:05Мавсум якунлари туркумидан. Суперлиганинг энг яхши дарвозабони ким бўлди?  0 10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  2

Даврон Файзиев: "Бизга охирги пас ва якунловчи зарба етишмади" News

Даврон Файзиев: "Бизга охирги пас ва якунловчи зарба етишмади"

Coca Cola Суперлигасининг 15-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Қўқон-1912" (1:1) ўйинидан кейин меҳмонлар устози Даврон Файзиев матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- Бугун ўйин бошланишидан олдин "Пахтакор-79" хотирасини ёд этдик ва кейин яхши кайфиятда ўйинни бошладик. Баҳс тўғрисида қисқача гапирадиган бўлса, ўйинга баҳони мухлислар беришади. Биз "Олимпик" ўйинларини таҳлил қилиб, етарлича тайёргарлик олиб боргандик. Майдонда иккинчи рақам остида ўйнашни ният қилганимиз йўқ эди. Ўйиндаги ҳисобга қараб майдондаги ҳаракатларимизни озгина ўзгартирдик. Керакли жойда 2 та ёки 3 та ҳужумчи билан ўйнадик. "Олимпик" катта ҳажмда ҳужумга борганда 5 та ҳимоячи билан ҳаракат қилдик. 

Бироқ йигитларга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Улар берилган кўрсатмаларни тўғри бажаришди. Фақат вазиятлардан унумли фойдаланишда оқсаяпмиз. 

Йигитлардаги бир нарса хурсанд қиляпти – улар биринчи даврадаги каби голдан кейин тушкунликка тушиб қолишмаяпти. Ўйин ҳақида умумий гапирсак, бизда вазиятлар кўпроқ бўлди. Бу – футбол. Кимдир хато қилади, кимдир ундан фойдаланиб кетади.

- Иккинчи таймда жамоангиз ҳимояга ётди ва қарши ҳужумлардан унумли фойдалана олмади. Шунча вазиятлар кўкка совурилишига нима сабаб бўлди? 

- Айтиб ўтганимдек, бизда турнир жадвалидан келиб чиқиб озроқ босим бор. Бош мураббий сифатида менда ва футболчиларда босим бор. Мураббий кўрсатма беради ва талаб қилади, футболчи эса уни ижро қилади. Шунча ҳужум кўкка совурилди, битта эмас тўртта яққол вазият қўлдан чиқарилди. Бизга охирги пас ва якунловчи зарба етишмади. Голни уриш мураббийга қоляпти. Ҳозир шу голни ҳам мураббийлар уриб берса, футболчиларнинг ўйнашига ҳожат қолмайди (кулади). Хато бор. Иш бор жойда хато бўлади. 

Танқидларни тўғри қабул қилишимиз ва уларни такрорламаслигимиз лозим. "Олимпик" катта куч билан олдинга ташланишини билардик. Биз керакли жойда қарши ҳужумга ўтдик, қайсидир ҳолатда прессингда ўйнадик. Қаердадир таваккал қилишга, қаердадир ўйин бошидаги тактикамизга қайтишга тўғри келди. 

Бугун икки жамоага ҳам 1 очкодан насиб қилган экан, аммо чиройли футбол гувоҳига айландик.  

- Биринчи давра давомида "Қўқон-1912"да яхшигина молиявий муаммолар бор эди. Ҳозир уларнинг маълум қисми бартараф этилдими?

- Ҳозирги кунда молиявий муаммо йўқ. Қисман бор, лекин биринчи давра билан солиштирганда 70-80 фоизи қопланди. Қолган клубларда ҳам шундай муаммолар учраб туради, бунга сабр қилишимиз керак.



Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика