Latest news

08:55«Арсенал» Бундеслига юлдузи учун курашда «Челси» ва «Ливерпул»ни ортда қолдирмоқда  0 08:15ОКМК уч нафар футболчи билан шартнома тузганини эълон қилди  0 00:40"Челси" ҳужумчиси Лондоннинг бошқа бир клубига ўтиши мумкин  2 00:00Марҳабо, 2025 йил!  7 23:51Грилиш "Манчестер Сити"дан кетиши мумкин?  1 23:25Расман: Машарипов "Истиқлол" билан шартномасини икки йилга узайтирди  4 22:56"Реал" асосий ҳимоячиларидан бири билан шартномани узайтириши кутилмоқда  3 22:35ОФК янги йилга янги логотип билан қадам қўйди  4 21:50"Реал" ўзининг очиқ машғулотларида 2024 йилда қўлга киритилган совринларни намойиш қилди  11 21:35"Навбаҳор" ва "Сўғдиёна" янги мавсум учрашувларини шартли равишда ўз майдонларида қабул қилишади  5 21:10Навбатдаги омадсизлик. Уэйн Руни расман Чемпионшип клубини тарк этди  7 20:45Расман: "Нефтчи" ўз дарвозабони билан шартномани узайтирди  3 20:21Тарихий Олимпиада, "Ланс"даги олов Абдуқодир, "Насаф" ва "Андижон"га аталган мавсум — 2024 йил ўзбек футболида яна қандай воқеалар юз берди?  4 19:55МЮ мухлислари Зиркзее ўйиннинг 33-дақиқасидаёқ захирага олинганини қарсаклар билан қарши олишди  2 19:33Криштиану Роналду "Ал Насср"дан кетишга қарор қилди  30

Даврон Файзиев: "Биринчи ва иккинчи таймдаги ўйинимизда ер билан осмонча фарқ сезилди" News

Даврон Файзиев: "Биринчи ва иккинчи таймдаги ўйинимизда ер билан осмонча фарқ сезилди"

Coca Cola Суперлигаси 22-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Қўқон-1912" (5:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Даврон Файзиев фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин қизиқарли ўтди. Фақат "Пахакор" жамоаси фойдасига. Мезбонларни ғалаба билан табриклайман. Биринчи ва иккинчи таймдаги ўйинимизда ер билан осмонча фарқ сезилди. Таржибали футболчиларимизнинг бундай ёш болаларча хато қилиши қимматга тушди. Биринчи бўлимда ўйлаган режаларимиз амалга ошди. "Пахтакор"дек жамоага меҳмонда 2 та гол уриш кичик натижа эмас. Иккинчи таймдаги қўпол хатолар мана шундай йирик ҳисобга олиб келди. Қўшимча яна нимадир дейишим қийин.



Жамоамизда Драган Черандек ўйинчи йўқ. "Пахтакор"нинг олдинги ўйинларини ўрганиб, таҳлил қилиб чиққандик. Ҳақиқатан ҳам Черан жамоанинг етакчи футболчиси ҳисобланади. Биз Черанни кўпроқ Ойбек Рустамов қўриқлашини айтгандик. Тажриба барибир ўз сўзини айтди. Бошқа жамоаларда у каби футболчини топиш қийин. Афсуски, унинг ҳам ёши ўтиб боряпти. 

Файзуллаевни алоҳида эътироф этган бўлардим. Бўйи ва жуссасини инобатга олмасак, келажакда Черанга ўринбосар бор деб ҳисобласак бўлади. Солиштириш ғалати-ю, лекин у "Пахтакор"нинг ўйинини бошқариши мумкин бўлади. Черан бугун энг зўр ўйинини ўтказганини тан олиш керак.

Ҳозирги ҳолатимизда бизга кўп ютуқлар керак, жуда кўп дуранг ўйнадик. Кападзе жамоаси дуранг ўйнаш бўйича етакчи бўлса, адашмасам, биз бу борада иккинчи бўлиб турибмиз. "Пахтакор"га қарши қўлга киритилиши мумкин бўлган минимум натижа дуранг учун ҳаракат қилгандик. Аммо учинчи ва тўртинчи гол бизни мувозанатдан чиқарди. Биз фақат ҳимояда ўйнаш учун майдонга тушмагандик, очиқ футбол кўрсатишни истадик. Иккинчи таймда ҳар томонлама рақибга ютқаздик. Ўз хатоларими эвазига жазоландик. Фақат бугун эмас, бошқа ўйинларда ҳам шундай бўлди. Дуранг ўйнаган баҳсларимиз ҳам бунга мисол. Ўйиндан олдин ҳимояда ишончлироқ ўйнашни таъкидлагандим. 

Ҳозирги вазифамиз – жамоани Суперлигада сақлаб қолиш. Худо хоҳласа, бунинг учун куч топамиз ва қолган 4 турда ижобий натижа учун интиламиз. 



Мухлисларимизга ҳар доим ҳурмат билан қараганман. Айтганингиздек, айрим мухлислар "Fayziyev out" дея ҳайқиришди. Агар бу жамоа тақдирини ўзгартирса, мухлислар ва раҳбарият шуни лойиқ билса, истеъфога чиқишга тайёрман. Мураббийлар штаби меҳнатимиздан уялаётган жойимиз йўқ. Жамоамиз футбол ўйнаяпти, хавфли вазиятлар яратяпти. Мухлислар ҳаммасига мураббий жавобгар деб билишади. Албатта, буни ўз бўйнимга оламан. Бу тақдиримизда бор. Ёш болаларча хато қилинса, мураббийни айблаш ҳам хато бўлса керак деб ўйлайман. Ҳозир мавжуд футболчилардан фойдаланамиз. Олдимизга қўйилган вазифа – жамоани Суперлигада олиб қолиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз.

Тўғри, фаолиятимга назар ташласам, ҳамма жойда оғир вазият ҳукм сурганда ишлаганман. Мен ишлаган жойларимда ҳамма нарса муҳайё бўлмаган. Демак, шу нарса тақдиримга ёзилган. Бундан уялмайман. Қилаётган ишларимни мухлислар, мутахассислар ва мураббийлар билишади. Масаланн, у йўқ ёки бу йўқ, дея баҳона қилишни истамайман. Йиқилсам, яна туриб курашаман. Ишлаган жойларимда раҳбариятдан сўрашингиз мумкин. Мен учун жамоамиз кўрсатган чиройли футбол муҳим ўрин тутади. Юзим ёруғ. 

Балки келажакда тайёр жамоани қабул қилиб оларман. Ҳаммаси Аллоҳдан. Бор имкониятдан максимал даражада фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

Файзуллаев ўтган ўйинларда ҳам зўр ўйин ўтказган эди. Унга кўпроқ Қувондиқ Рўзиев эътибор қаратиши лозим эди. Тўп йўқотилган вазиятда Аббос Файзуллаев зарба бериш позициясига чиқиб борди, ўша жойда қўпол хатога йўл қўйдик. Тўп йўқотилишига футболчиларимиз тайёр турмаган. Биз Файзуллаевнинг зарба йўллашига қўйиб бердик. Айнан мана бу футболчи хато қилди дейиш ноўрин бўлади, чунки футбол – жамоавий ўйин. Ютқазганда мураббий ютқазади, ютганда эса жамоа. Бугунги ўйинда мураббий сифатида мағлуб бўлдик. Ҳеч бир футболчига эътирозим йўқ. Умид қиламанки, келажакда олдимизга қўйган мақсадимизга етамиз", – деди Файзиев.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика