Latest news

13:30Назорат учрашуви. "ФарДУ" Тошкентда "ОшМУ Алдаер"дан устун келди  1 12:58Неймар "Ал Ҳилол"да сотиб олган қиммат машиналарини Бразилияга олиб келолмайди  3 12:17"Тоттенхэм" медиа олами вакилларидан уларни "Тоттенхэм Хотспур" ёки "шпорлар" деб аташини сўради  3 10:57Баҳодир Қурбонов: "Биринчи қадамни футболни рақамлаштиришдан бошлаймиз"  8 10:50Футбол тарихидаги энг яхши ўнг қанот ҳимоячилар рейтинги тузилди (Топ-15)  23 10:21Расман: Баҳодир Қурбонов — Ўзбекистон футбол Ассоциацияси янги президенти  16 10:18«Нефтчи» мухлисларга қулайлик яратиш учун йиллик абонемент сотувини бошлади  8 09:50Гвардиола ҳимоячиларининг жароҳати ҳақида фикр билдирди  9 09:13Ислом Исмоилов: «Мақсадимиз ҳар бир футболчимизни Осиё кубогига оптимал ҳолатда тайёрлаш»  5 08:46Довбикнинг жароҳати ҳақида маълумот берилди  8 08:18Саудия клублардан бири Винисиус Жуниор трансфери бўйича аниқ сумма таклиф қилди  15 07:55«Челси» А Серия футболчиси учун 80 миллион евро тўлашга тайёр  3 07:29АПЛ. 26-турнинг илк баҳсида йирик ҳисоб қайд этилди  1 01:30"Goal" ЕЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини тузди  15 00:45Салоҳ ўзини Холанд билан солиштирди  11

Даврон Файзиев: "Яқин кунларда истъефога чиқмоқчиман" News

Даврон Файзиев: "Яқин кунларда истъефога чиқмоқчиман"

"Навбаҳор" - "Сўғдиёна" (4:2) учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Даврон Файзиев ўз фикрларини билдирди.
"Бугунги матбуот анжумани мен учун "Сўғдиёна" бош мураббийи лавозимидаги охирги матбуот анжумани бўлиши мумкин. Сабаби яқин орада мен истеъфо сўраб ариза ёзмоқчиман. Сабаби натижа ёмонми демак мураббий айбдор, барча айбни ўз бўйнимга оламан", - деб гап бошлади Файзиев.

"Ўйин ҳақида нима дея оламан, белгиланган пенальти футболчиларимни руҳан синдириб қўйди. Сабаби бу йил жамоам биринчи бўлим гол ўтказиб юборса руҳан тушкунликка тушиб қолмоқда. Жамоа муаммоларини қанчалик тез бартараф этса натижа шунчалик тез келади. Ўзимизнинг хатоларимиз эвазига голлар ўтказиб юбордик. Ўйин борасида "Навбаҳор" биздан устун бўлмади, фақат омад эвазига рақиб ғолиб бўлди. Бугун икки тенг жамоа курашди".

"Жамоада молиявий муаммолар ҳамон бор. Биз олий лига клубларидан ўйинчи олиб кучаймадик, аксинча биздаги асосий ўйинчилар бошқа клубларга ўтиб кетишди. Бир йилда жамоа тузиб бўлмайди. "Сўғдиёна" бунчалик оғир аҳволга тушиб қолади деб ўйламаган эдим", - дейди Даврон Файзиев.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика