Latest news

21:15BALLON D'OR-2025  0 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  1 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  14 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  4 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  4 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  4 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  34 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  5 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  9 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  18 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  5 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  5

Даврон Файзиев: "Қизилқум" бизга ҳеч қандай имконият қолдиргани йўқ" News

Даврон Файзиев: "Қизилқум" бизга ҳеч қандай имконият қолдиргани йўқ"

"Қизилқум" - "Сўғдиёна" (4:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози Даврон Файзиев иштирок этди.
"Барчани янги мавсум билан табриклайман. Ўйин борасида "Қизилқум" жамоаси ҳақиқий иштиёқ, характер эвазига ғалаба қозонди. Мезбонларда имконият кўпроқ бўлди. Рақиб бизни хато қилишга мажбур қилди. Ҳимоячиларимиз қўпол хатоларга йўл қўйишди. Бунинг натижасида биз йирик ҳисобда ютқаздик. "Қизилқум" бизга ҳеч қандай имконият қолдиргани йўқ. Ҳар бир хатода улар бизни жазолашди. Агар биз биринчи гол урганимизда балки натижа бошқача бўлиши мумкин эди", - дейди Файзиев.

- "Сўғдиёна"ни бир қатор тажрибали футболчилар тарк этди. Уларнинг ўрнига керакли ўйинчилар талкиф этилдими?

- Сўнгги 3 йиллик таркибдан 10 фоизи қолди холос. Мураббий сифатида ўзимни оқламоқчи эмасман. Жамоа ютқаздими демак менда айб бор. Янги тузилган жамоадан дарҳол натижа талаб қилиш тўғри эмас. Биринчи бўлимда ўйинимиз умуман қовушмади.

- Биринчи турдаги натижалар кутилмаган бўлдими?
- Барча учрашувларда кутилмаган натижалар бўлди. "Қизилқум" ҳам йирик ҳисобда ютишини ҳеч ким кутмаганди. "Динамо" ўз майдонида ютқазди, "Навбаҳор" мағлуб бўлди. Суперкубок соҳиби, чемпион ғолиб бўла олмади. Бу - футбол. Кимдир ютади, кимдир ютқазади. Жамоа ғолиб бўлади, ютқазса мураббий ютқазади.


"Сўғдиёна" матбуот хизмати
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика