Latest news

12:46Виктор Гёкереш "Арсенал"га трансферидан олдин Лондонда бизнес бошлаган  0 12:20​38 ёшли Давид Луис "Пафос" футболчисига айланди  0 11:57Эржан Токотаев: "Биринчи ўйинимда гол ўтказмаганимдан мамнунман"  3 11:35Тимур Кападзе: "Ўзбекистоннинг мақсади – тарих яратишни давом эттириш. Ўртоқлик ўйинларида янги футболчиларни синаб кўрамиз"  5 11:14Суперлига 17-тур баҳсларига ҳакамлар тайинланди  5 10:38Февзи Давлетов: "Қизилқум" икки тайм давомида позицион ҳимояланди"  1 10:10Сон Хён Миннинг янги жамоаси маълум  1 09:39Саудия Арабистони терма жамоаси аъзоси Франция клубига ўтди  1 09:08"Бавария" футболчиси фаолиятини АПЛда давом эттиради  1 08:50Ўртоқлик учрашувлари. Сон Хён Мин "Тоттенхем" мухлислари билан хайрлашди, "Аякс" "Монако" билан дуранг ўйнади, "Порту" эса "Атлетико" устидан ғалаба қозонди  0 08:37"Ал Насср" "Манчестер Сити" футболчисига таклиф билан чиқмоқчи  0 08:06"Реал" футболчисини Бразилия клубига текинга қўйиб юбормоқда  0 07:35МЮ АҚШдаги кичик турнирда ғалаба қозонди  1 07:15"Андижон" ва "Хоразм" учтадан гол уриб ғалаба қозонишди, "Сурхон" — "Қизилқум" баҳсида эса голсиз дуранг қайд этилди  0 01:11Акмал Рустамов: "Агар вазиятларимиздан фойдаланганимизда бугун уч очкони олиб кетардик"  2

Даврон Файзиев: «Олий лигага қайтиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз» News

Даврон Файзиев: «Олий лигага қайтиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз»

«Сўғдиёна» - «Қизилқум» учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
— Бугун анча қизиқарли учрашув бўлиб ўтди. Футболчилар майдоннинг ҳар бир ерида сўнгги дақиқаларгача кураш олиб боришди. Бир неча голли вазиятлар бўлди. Бироқ ҳужумчиларимизда тажриба етишмади. Мавсумни ғалаба билан якунлаганимиздан хурсандман.

— Афсус жамоамиз олий лигани тарк этди. Менимча биз бунга лойиқ эмасдик. Мавсум давомида ўз уйимизда йўқотилган қимматли очколар мавсум сўнггида ўз сўзини айтди. Ўша «Бухоро», «Машъал», «Динамо», «Олмалиқ» жамоаларига қарши кечган Зоминдаги ўйинларда керакли натижаларга эришганимизда аҳволимиз ҳозиргидек бўлмасди. Ҳамма айбни ўз бўйнимга оламан. Меҳмондаги ўтказган ўйинларимизни кузатган мухлислар, мутаҳассислар менимча «Сўғдиёна» ҳақида салбий фикрда бўлмасалар керак.

— Жамоани ўзагини сақлаб қолган ҳолда ишлашда давом этамиз. Бу футбол. Ҳаёт давом этади. Биз албатта олий лигага қайтиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Ортга эса йўл йўқ. Яна бир ачинарли томони: Янги стадионни биринчи лигада қарши олишимиз. Менимча буни ҳам ҳеч ким хоҳламаганди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика