Latest news

14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  0 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  2 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  14 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  7 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  5 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  19 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  4

Даврон Чориев: "Тожикистон Японияга етарлича ташвиш туғдирди" News

Даврон Чориев: "Тожикистон Японияга етарлича ташвиш туғдирди"

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси эртага, 3 февраль куни Осиё чемпионатидаги иккинчи учрашувини ўтказади.

 Баҳодир Аҳмедов шогирдлари “B” гуруҳи 2-тури доирасида Тожикистон футзалчиларига қарши баҳс олиб боради.

Жанубий Кореяга билан бўлиб ўтган беллашувда хет-трик муаллифига айланган Даврон Чориев ЎФФ матбуот хизматига бўлажак ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.

“Жанубий Кореяга қарши яхши ўйинимизни намойиш қила олдик. Ишончли ғалабадан кейин жамоада ижобий кайфият ҳукмронлик қилмоқда. Эртанги беллашувга қарши жиддий тайёргарлик кўрдик. Насиб қилса, бу ўйинни ҳам ғалаба билан тугатамиз.  



Айтиш керакки, сўнгги икки йил ичида Тожикистон футзал термасининг савияси анча ошди. Бўлажак рақиб билан ўртоқлик ўйини ўтказганмиз, уларнинг нималарга қодир эканидан хабардормиз. Жанубий Кореяга қарши беллашувдан кейин Япония ва Тожикистон ўйинини спорт мажмуасидан туриб кузатдик. Эртанги рақибимиз Японияга етарлича ташвиш туғдирганига ҳамда жисмонан бақувват эканига гувоҳ бўлдик.

Тожикистонга қарши ўйин осон кечмайди, буни ҳаммамиз яхши тушуниб турибмиз. Аммо олдимизга юқори мақсадли вазифалар қўйилган ва бизга билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қиламиз. 2016 йили Тошкентда ўтказилган Осиё чемпионатида, 2017 йили Туркманистонда бўлиб ўтган Ёпиқ иншоотдаги Осиё ўйинларида вице-чемпион бўлдик. Умид қиламанки, бу сафар қитъа чемпионлигини қўлга киритамиз”, – деди Даврон Чориев.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика