Latest news

02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  10 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  3 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  3 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  27 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  0 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  2 21:35"Бавария" Жексон билан келишувга эришди. Энди "Челси" билан музокаралар бўлиб ўтади  2 21:24"Марсель" "Реал" хавбекини ижарага олмоқчи  0 20:56Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" "Навбаҳор"ни йирик ҳисобда енгиб, илк ярим финалчига айланди  103 20:03Артём Петросян: "Қизил карточка ҳаммасини барбод қилди"  3 19:54Фарҳод Нишонов: "Олимпик" 10 киши бўлиб қолганига қарамасдан, астойдил курашди"  0 19:17Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  5 18:58Про лига. "Олимпик-MobiUz" бир киши кам "Олимпик" устидан минимал ғалабага эришди  0

Даврон Абдураҳмонов: "Осиё чемпионатида терма жамоа шаънини ҳимоя қилишни хоҳлаган эдим" News

Даврон Абдураҳмонов: "Осиё чемпионатида терма жамоа шаънини ҳимоя қилишни хоҳлаган эдим"

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси февраль ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Ўзбекистон терма жамоасига номзод бўлган "Ардус" футзалчиси Даврон Абдураҳмонов январдаги йиғинга чақирилмади. Аммо, футзалчи ўз устида ишлашдан тўхтагани йўқ.

- Январга қадар деярли барча йиғинларда иштирок этдингиз...
- Терма жамоанинг январь ойидаги йиғинига асосан Осиё чемпионатида ўйнайдиган футзалчилар чақирилди десам тўғрироқ бўлади. Афсуски, мен йиғинга чақирилмадим. Терма жамоага чақирилмадим деб уйда дам оладиган бўлсам Олий лига 4-турида формада бўлмаслигим мумкин. Шунинг учун ҳам югуриб ўз устимда ишлаяпман.

- Клубдан яна кимлар машғулот ўтказмоқда?
- Клубдан 3 нафар ўйинчи ҳар икки кунда югуряпмиз. Ўзим эса уйимга яқин стадионда ҳар куни югуряпман.

- Клуб мураббийи алоҳида кўрсатмалар берганми?
- Мураббийимиз алоҳида кўрсатма бериб кетган, ҳозир айнан мураббийнинг айтганлари асосида шуғулланаяпмиз.

- Терма жамоа йиғинига чақирилмаганингизни қандай қабул қилдингиз?
- Терма жамоага кимни чақиришни мураббий ҳал қилади. Мени йиғинга чақиришмаган экан демак ҳозирги ҳолатим терма жамоа талабига жавоб бермайди. Лекин, Осиё чемпионатида ватанимиз шаънини ҳимоя қилишни ва терма жамоага ёрдам беришни жуда ҳам истаган эдим.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика