Latest news

14:14Расман: Серж Орье Остон Ўруновнинг жамоадоши бўлди  0 14:00Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада   39 13:52"Фенербахче" "Барселона" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолайди  0 13:27Эрон матбуоти: Машарипов Суперкубокда ўйнай олади  3 13:06Гёкереш "Арсенал"да дебют қилмасиданоқ рекорд қўйди  2 12:34"Зенит" собиқ футболчиси: "Файзуллаев ўйнамоқчи"  3 12:06Далот МЮ Мбеумо ва Кунья билан шартнома имзолаганидан хурсанд, чунки у энди уларга қарши ўйнашга мажбур эмас  0 11:39МЮ АПЛ ва Бундеслига юлдузлари билан ҳужумни кучайтирмоқчи  1 11:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Англия билан ўйнайди!  6 10:54"Челси" 19 ёшли футболчининг трансфери учун 43 миллион сарфлайди  1 10:23"Қўқон-1912" футболчиси Ироқ клуби билан шартнома имзолади  2 09:58Ўртоқлик учрашуви. МЮ АҚШда йирик ҳисобда ғалаба қозонди  3 09:27Нима? "Ал Насср" Россия чемпионатида тўп сураётган футболчига 70 миллион евро бермоқчи  7 08:58Пролига. "Олимпик" 7 нафар футболчи билан шартнома имзолади  1 08:30Аббосбек Файзуллаев янги жамоасида машғулотларни бошлаб юборди  12

Даврон Абдураҳмонов: "Беларусь бизга қарши анча яхши тайёргарлик кўргани маълум бўлди" News

Даврон Абдураҳмонов: "Беларусь бизга қарши анча яхши тайёргарлик кўргани маълум бўлди"

Футзал бўйича Осиё чемпионатига қуръа ташлангач терма жамоамиз аъзоси Даврон Абдураҳмоновнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Осиё чемпионатига ташланган қуръа ҳақида нима дея оласиз?
- Гуруҳимизда осон ўйинлар бўлмайди. Барча ўйин оғир ўтиши аниқ. Чунки ҳамма жамоа Жаҳон чемпионатига чиқишни истайди.

- Гуруҳдан жой олган жамоалар ҳақида...
- Ливан ва Қирғизстонга қарши бир неча марта ўйнаганман. Қирғизистон кучли ва аҳил жамоа. Ливан ҳам ўз ўйин услубига эга жамоа. Улар бор кучи билан кейинги босқичга чиқишга ҳаракат қилишади.



- Саудия Арабистони "сирли тулпор"ми?
- Саудия Арабистони билан олдин ўйнамаганмиз. Улар "сирли тулпор" бўлишадими ёки йўқми буни вақт кўрсатади. Мусобақа бошланишига қадар мураббийлар рақиблар ҳақидаги барча маълумотларни беришади. Менимча кўпроқ Саудия Арабистонини ўргансак керак.

- Беларусь терма жамоасига қарши ўтган иккита ўйин ҳақида фикрларингиз.
- Беларусь жуда ҳам яхши шаклланган жамоа. Ўйинлар осон кечгани йўқ. Рақиб бизга қарши анча яхши тайёргарлик кўргани маълум бўлди. Биринчи ўйинда Беларусь ғалабага эришди. Лекин биз ҳам вақти келганда тезлик билан ўйин услубимизни ўзгартира олишимизни кўрсатдик ва иккинчи учрашувда зафар қучдик, - дейди Даврон Абдураҳмонов. 


Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика