Latest news

22:05АПЛ. "Челси" ва "Ливерпуль" ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 22:03"Барселона" — "Осасуна". Таркиблар билан танишинг  2 21:10Мане, Жексон, Кулибали, Гуйе, Менди, Матар Сарр, Мбайе — Сенегал терма жамоасининг Африка кубоги учун таркиби маълум  2 20:46Гюлерга учта даъвогар маълум бўлди  4 20:00Ла Лига. "Атлетико" захирадан тушган Гризманнинг урган голи эвазига ўз майдонида "Валенсия"ни мағлуб этди  6 19:28ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Турон"ни мағлуб этди, Раҳмоналиевдан гол  1 17:21"Ювентус" "Реал”нинг мақсадини ўзида сақлаб қолмоқчи  2 16:24"Челси" ва МЮ Садикига қизиқмоқда  1 15:50"Бухоро": Саломов ва Хомяков ишдан кетмади  7 15:02Эндрик "Реал"дан кетмоқда  1 14:38"Реал" "Ренн"нинг 20 ёшли марказий ҳимоячиси Жакени кузатиб бормоқда. У Лига 1 мавсумида 15 та ўйин ўтказди  1 14:10Лаутаро Мартинес "Барселона"ни кучайтириши мумкин  7 13:41Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар  13 13:08ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?  38 12:53Мауро Икарди "Милан"га йўл олиши мумкин  3

Данияда мухлислар ўйинни стадионда томоша қилишмоқда, аммо... News

Данияда мухлислар ўйинни стадионда томоша қилишмоқда, аммо...

Tags :  Дания
Аста-секин Европа мамлакатларида футбол бўйича миллий чемпионатлар "рестарт" олмоқда.

Кеча, 28 май куни Дания чемпионатининг 24-туридан ўрин олган "Орхус" ва "Раннерс" ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Коронавирус эпидемияси туфайли стадионларга мухлислар киритилмаяпти. Бироқ "Орхус" клуби баҳс ўтказилишидан бир ҳафта аввал ўйинни "Zoom" программаси орқали томоша қилиш мумкинлигини эълон қилди. Маълумот учун: Zoom - аудио ва видео конференциялар ўтказиш учун мўлжалланган илова.

Виртуал чипталар текинга берилди. Уларни клуб расмий сайтидан олиш мумкин эди. Аммо бу трансляция телевизордаги эфирдан нимаси билан фарқ қилади дейишингиз мумкин. Ўйин вақтида трибуналарга ўрнатилган экранларда мухлислар ва уларнинг уйлари намойиш этилди.

Баҳсни томоша қилган деярли барча ишиқбозлар учрашув пайти "Орхус" рамзи акс этган футболка ёки шарфда эди. Кимлардир ўйинни клуб футболкалари коллекцияси фонида томоша қилган бўлса, бошқалар баҳсни дўстлари ёки оиласи даврасида кўрди.

Ўйинни "Zoom" орқали томоша қилмаганларнинг бир қисми баҳсни очиқ осмон остидаги автокинотеатрда кузатди.

Баҳсни жонли эфирда томоша қилган мухлислар "Орхус"ни 92-дақиқада мағлубиятдан қутилиб қолганига гувоҳ бўлишди.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика