Дани Алвеш шахсий автомобилидан ажралди
13 feb 2020 22:41
News
Дани Алвеш шахсий автомобилидан ажралди
"Globo" нашри хабарига кўра, "Сан-Паулу" ҳимоячиси Дани Алвешнинг автомошинаси ўғирлаб кетилган.
Воқеа Сан-Паулунинг Пиньейрос туманида жойлашган автомобиллар тураргоҳида рўй берган. Футболчининг қайси русумдаги машинаси муҳокама қилинаётгани маълум қилинмаган. Таъкидланишича, Алвешнинг ўзи аллақачон мазкур талончилик юзасидан полиция идораларига мурожаат қилган.
Эслатиб ўтамиз, Дани Алвеш Европадаги 16 йиллик (2003-2019 йилларда, "Севилья", "Барселона", "Ювентус", ПСЖ) фаолиятидан кейин Бразилияга қайтиб, "Сан-Паулу" клуби шарафини ҳимоя қила бошлаганди.

Link :
Source : Globo
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments