Дани Алвес “Ювентус”дан кетиши сабабини айтди
13 jul 2017 23:25
News
Дани Алвес “Ювентус”дан кетиши сабабини айтди
“ПСЖ” ҳимоячиси Дани Алвес “Ювентус”дан кетиши сабабини маълум қилди.
“Муаммо шундаки, дастлаб нафақат майдонда, балки майдон ташқарисида ҳам тушунмовчиликлар бўлди. Бизнинг ҳамкорлигимиз самара келтириши учун вақт керак эди.
Масалан, ечиниш хонасида бизга мусиқа қўйишга рухсат йўқ эди. Мен эса мусиқа ва рақссиз яшолмайман.
Мен ҳамма қоидаларни ўзгартиришни истайдиган аҳмоқ эмасман. Атрофингда ёқимли атмосфера бўлса ва жамоа битта мақсад сари бирлашса, бу менга ёқади. Мен жамоа учун яхши бўлишини истардим. Аммо айримлар менга шубҳа билан қарашганди. Аста-секин бизда ҳаммаси яхши томонга ўзгарди ва мавсумнинг иккинчи қисмини ажойиб ўтказдик”, дейди бразилиялик футболчи.
Link :
Source : Football Italia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Comments