Дани Алвес: “Пул ҳеч қачон футболга қарашларимни ўзгартирмаган”
28 jun 2017 02:16
News
Дани Алвес: “Пул ҳеч қачон футболга қарашларимни ўзгартирмаган”
“Ювентус” ҳимоячиси Дани Алвес Турин клуби мухлислари билан хайрлашди.
“Мен барча “Ювентус” мухлисларидан миннатдорман. Мен клубга доим ҳурмат билан муносабатда бўлганман ва борлиғим билан жамоа янада яхши бўлиши учун ҳаракат қилганман. Мухлислардан, қачондир уларни ҳақорат қилган бўлсам, узр сўрайман. Ҳеч қачон уларни хафа қилиш ниятим бўлмаган. Ҳа, мен шундай қарор қабул қилдим. Менинг ҳаёт тарзим шунақа. Аммо буни ҳамма ҳам тушунмайди. Аммо мен ҳар қандай ишни чин дилдан қиламан. Нимани ҳис қилсам, доим ўшани гапираман. Ўз ишини устаси бўлган “Ювентус” раҳбариятига ҳам алоҳида ташаккур билдираман. Мен футболни пул учун ўйнамайман. Ўз касбимни севганим учун ўйнайман. Мен футболни севаман ва пул мени ҳеч қачон футболга бўлган қарашларимни ўзгартирмайди”, деди бразилиялик ҳимоячи.
Link :
Source : http://www.football-italia.net/
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Comments