Latest news

08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  0 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  0 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  1 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  6 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  4 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  0 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  4 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  2 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  10 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  4 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3

Дамир Темиров: "Бурчакдан гол? Ўйлайманки, бу охиргиси бўлмайди" News

Дамир Темиров: "Бурчакдан гол? Ўйлайманки, бу охиргиси бўлмайди"

Бекободнинг "Металлург" жамоаси Суперлиганинг 14-турида Олмалиқда АГМК меҳмони бўлди.

Учрашувда Дамир Темиров томонидан урилган ягона гол меҳмонларга ғалаба келтирди. Ярим ҳимоячи айни пайтда 4та гол билан Суперлигада жамоасининг тўпурари бўлиб турибди. Учрашувдан сўнг Дамир Темировнинг фикрлари билан қизиқдик. 


- Ўйин ҳақида... 

- Томошабоп ва курашларга бой ўйин бўлди, дея оламан. Чинакам Тошкент вилояти дербиси бўлди. Мухлислар ва жамоадошларимга раҳмат айтаман. 

- "Металлург" бу йил иккита ўйинда ҳам АГМКни мағлуб этишга эришди. Бу борада рақибга қарши махсус тайёргарлик кўрилганмиди?

- Ҳар бир ўйинга рақибдан келиб чиқиб тайёргарлик кўрамиз. Уларни ўрганамиз. Мураббийлар бу борада тегишли кўрсатмаларни беришади. 

- Бурчакдан тўғри рақиб дарвозасини ишғол қилдингиз. Бу қандай амалга ошди?

- Машғулотларда стандартлар устида кўп ишлаймиз. Голга келсак, омадим келди. Ўйлайманки бу охиргиси бўлиб қолмайди. 

- Мавсум охиригача нечта гол уришни мақсад қилгансиз?

- Ўз олдимга доим максимал вазифа қўяман. Нечта гол уриш насиб қилган бўлса, шунча тўп киритаман. Ҳаммаси худодан. 

- АГМКнинг бошқалар пайқамайдиган қандай хатоларини сездингиз?

- Бошқа жамоанинг хатоларини муҳокама қилмоқчи эмасман. Футбол камчиликлардан иборат.  



Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика