Дамир Темиров: "8 ой футболдан ташқарида юриш футболчи учун жуда қийин"
		
		28 jun 2023 21:55
        News	
	 
				 
				Дамир Темиров: "8 ой футболдан ташқарида юриш футболчи учун жуда қийин"
Бекободликлар учрашувда бир киши кам бўлиб қолганига қарамай якунда ғалаба қозонишни уддасидан чиқишди. Мазкур ўйиндан сўнг жамоанинг муҳим фигураларидан бири Дамир Темиронинг фикрлари билан қизиқдик.
| Olympic Жасур Жалолиддинов - 28' | Superliga. Round 13 26/06/2023, 20:00 2: 1 Finished | Metallurg Zabikhillo Urinbaev - 65', Zabikhillo Urinbaev - 81' | 
- "Олимпик" билан меҳмонда ўйнаш қийин. Боз устига бир киши кам бўлиб жамоа вазиятдан қандай чиқиб кетди?
- Алббата ўйин осон бўлгани йўқ. Буни ҳамма кўрди. Муҳими қизил карточка олган жамоадошимиз учун ҳам ҳаракат қилдик ва руҳан синмадик, дея оламан. Ғалабага қанчалик ташна эканлигимизни кўрсатдик.
- "Олимпик" бу йил кучсизлангани рақибларга енгиллик беряптими?
- Бу жамоа кучсизланган, дейиш нотўғри. Таркибда ротатциялар қилинган бўлса ҳам ўйин тизими, услуб ўзгармаган.

- Узоқ вақтдан сўнг бу йил майдонга қайтдингиз. 8 ойни майдон ташқарисида қандай ўтказдингиз?
- Руҳий босимдан чиқиб кетиш осон бўлмади. Албатта 8 ой футболсиз футболчи учун жуда қийин. Буни тасаввур қилиб бўлмайди. Ҳозирги спорт формамга келсак, ўзимни анча яхши ҳис қиляпман. Муҳими жамоага ёрдам беришга тайёрман.
- Веско Стешевич айрим футболчларни позицияларини ўзгартирди ва янги қирраларини очди. Бу борада сизга ҳам қандайдир тавсиялар бердими?
- У кучли мураббий. Мендан эса кўпроқ прессингда ишлашимни талаб қилади.
Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments