Latest news

14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  3 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  1 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  5 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  21 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  4 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  5 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  27

ЦСКАдан учралган мағлубиятдан кейин "Андижон" бош мураббийи: "Баъзи позициялар мени хавотирга соляпти, кучайтириш лозим" News

ЦСКАдан учралган мағлубиятдан кейин "Андижон" бош мураббийи: "Баъзи позициялар мени хавотирга соляпти, кучайтириш лозим"

ЦСКА – "Андижон" (2:0) учрашувидан кейин "бургутлар" бош мураббийи Александр Хомяков клуб матбуот хизматига ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Шубҳасиз, бундай Россия байроқдори бўлган жамоа билан ўйин ўтказишни ўзи ёқимли. Тўғри, бу йил совриндорлар қаторида эмас, шундай бўлсада, бу каби ўйинлар бизга тажриба беради.

Бизга мана шундай ўйин ташкил қилиб берганлиги учун ташкилотчиларга раҳмат айтаман. Учрашувга тўхталсам, кучли жамоага қарши ўйнадик. Ўйин осон бўлмаслигини олдиндан билган эдик. Машғулотларда ишланган баъзи нарсаларимизни кўриб олдик. Хурсанд қилган жиҳати, айрим вазиятларда кореяликларга қарши ўйинга нисбатан яхши ҳаракат қилдик. Бу учрашувда яхши ўйнаётганимизни ва яна камчилик тарафларимизни кўриб олдик. Тўғри, баъзи позициялар мени хавотирга соляпти, кучайтириш лозим. Муаммоларни бартараф қиламиз, деб ўйлаймиз. Ишлашда давом этамиз.

Яна қайтариб ўтаман: бир нечта позицияларни кучайтириш керак. Йигитларга раҳмат, ҳаракат қилишди. Бундай ўйинларда тушкунликка тушиш шарт эмас. Иккинчи голни ўтказганимиз аламли бўлди. Бунга ўзимиз сабабчимиз, шу вазият картинани бузиб қўйди. Ҳужумда ишларимиз ўхшамади. Голга тортадиган вазият ярата олмадик. Кореяликлар билан бўлган ўйинга нисбатан вазиятларимиз оз бўлди. Аммо биз ишлашда давом этамиз”, – дея фикр билдирди Александр Хомяков.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика