Latest news

23:01ЕКЛ саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Викинг"дан икки ўйин натижасига кўра устун келди ва кейинги босқичга йўл олди. Шомуродовдан ассист!  20 22:58ПСЖ ва "Тоттенхэм"нинг Европа Суперкубоги учрашуви учун таркиблари аниқ!  0 22:46"Қайрат"га бир қадам қолди. ЕЧЛ саралашининг сўнгги босқичи қандай кўриниш олди?  9 22:38Артём Петросян: "Олимпик"да салоҳият юқори. Ўйинлар қанча кўп бўлса, шунча яхши"  1 22:28Мирко Йеличич: "Юрагимнинг ярми "Олимпик"да, ярми "Локомотив"да бўлди"  1 21:52Тезкор: "Галатасарой" Эдерсон билан келишувга эришди  2 21:50Турдимуродов ўйин қаҳрамонига айланган учрашувда "Бунёдкор" Термизда мағлуб бўлди  23 21:34"Реал" эртага 45 млнга сотиб олган ўйинчисини таништиради  1 21:10"Ман Сити" Доннаруммани сотиб олишдан кўра Эдерсонни сақлаб қолишни афзал кўрмоқда  3 21:00Суперлига. "Хоразм" "Бухоро" билан сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  13 19:20Про лига. "Олимпик" ўз уйида "Локомотив"га ютқазди, Анзур Исмоилов гол урди  1 18:58"Қўқон-1912" ҳужумчиси роппа-роса 1 йилдан сўнг гол урди  4 17:30"Андижон" - "Навбаҳор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  4 16:55"Қизилқум" — Акмал Рустамовга сербиялик мураббий натижасини такрорлаш учун 7 та ўйин кифоя қилди  2 16:35Про лига 12-турида ишловчи расмийлар билан танишинг  0

Расман: Coca Cola Суперлигаси сўнгги тури 1 кун кейинга сурилди News

Расман: Coca Cola Суперлигаси сўнгги тури 1 кун кейинга сурилди

Буни ЎзПФЛ тасдиқлади.

"Coca Cola Суперлигаси 2022 йилги мавсуми якунига яна 3 та тур қолди. Айни вақтга келиб совринли ўринлар масаласи, Про лигага йўл олувчи иккинчи жамоа номи ҳамда плей-офф учрашуви иштирокчиси аниқ бўлиб улгурмаган. Ҳар тур ва ҳар бир беллашув қизиқарли, курашларга бой ўтаётгани миллий чемпионат учрашувларига файз киритмоқда, дея оламиз.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Қатар мезбонлигидаги Жаҳон чемпионатини инобатга олиб, Coca Cola Суперлигаси сўнгги турини баҳордаёқ 19 ноябрга режалаштирганди. Бироқ Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 16 ноябрь куни Қозоғистонга қарши беллашувда майдонга тушиши масаласи куз ойида маълум бўлди. Натижада биз 26-турни 11 ноябрга қадар суриш режасини ишлаб чиқдик. Боиси, миллий терма устози Сречко Катанец терма билан йиғинни 12 ноябрда бошлашни режалаштирган.

Маълум бўлишича, 11 ноябрь куни Самарқанд шаҳри Туркий давлатлар ташкилоти саммитига мезбонлик қилади. Самарқанд кетма-кет иккинчи бор йирик тадбирни қабул қилаётганидан келиб чиқиб, МТРК техникалари 11 ноябрь куни мазкур шаҳарга жалб этилади.

Шу куни Самарқанд шаҳрида "Динамо" ҳамда "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги учрашув бор. Қолаверса, сўнгги тур беллашувлари Регламент асосида бир вақтда старт олиши таъминланиши керак. Табиийки, мазкур жараёнда ҳал қилувчи 7 та беллашувни ўтказиш трансляция масаласида муаммолар келтириб чиқаради. Телевидение бирор объектга ўз техникаларини ўрнатиб, уни қайта демонтаж қилиши жараёни ҳам бир неча соатларга чўзилади. Шунга қарамай, МТРК билан ҳамкорликда барчасини тезлаштириш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Бу эса Coca Cola Суперлигаси сўнгги тур учрашувлари бир кунга кечиктирилишини талаб этади.

Сўнгги тур беллашувлари мухлисларга яхши футбол учрашувларини тақдим этишига шубҳа йўқ. Бу жараёнда шаффофликни таъминлаш учун ЎзПФЛ беллашувларнинг жонли эфирга олиб чиқилишидан манфаатдор. Мазкур жиҳатлар инобатга олиниб, 26-тур 12 ноябрь куни бўлиб ўтади. Футбол мухлислари ҳамда Coca Cola Суперлигаси иштирокчиларидан мазкур вазиятни тўғри тушунишлари сўралади.

Ўз навбатида МТРКга вазиятдан чиқиш учун биз каби режаларини ўзгартираётгани ҳамда барча учрашувларни жонли эфирга олиб чиқишдаги ҳаракати учун миннатдорчилик билдирамиз", – дейилади ПФЛ хабарида.

Аввалроқ "Эшитдик-да!" рукни остида Coca Cola Суперлигаси охирги тур баҳслари бошқа кунга кўчирилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика