Latest news

23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 23:10Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" (матнли трансляция)  28 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  4 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  4 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  16 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  8

Coca Cola Суперлигаси. "Локомотив" Андижонда йирик ғалабага эришди News

Coca Cola Суперлигаси. "Локомотив" Андижонда йирик ғалабага эришди

Coca Cola Суперлигасининг 24-туридан ўрин олган "Андижон" - "Локомотив" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг энг асосий вазиятларини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ

Учрашув бошланди. 5-дақиқада бурчакдан ошириб берилган тўпга Йован Жокич зарба берганди, сал ноаниқ кўриниш олди. 11-дақиқада Баҳодировнинг чап қанотдан "Локо" жарима майдончасига етказиб берган тўпини Игнатий Нестеров эгаллаб олди.

16-дақиқада Арсланмират Амановнинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини Сардор Мирзаев бош билан зарба берди, лекин ноаниқ кетди. 21-дақиқада Жамшид Искандеров жарима майдонча ичида тўпни қабул қилиб олиб, дарвоза томон зарба йўлламоқчи бўлди, лекин ҳимоячилар бунга йўл қўймади. 

28-дақиқада Амановнинг оширган тўпини Остон Ўрунов дарвозага йўллади, тўп дарвоза тўрига ташқи томондан тегди.

29-дақиқада Дилшод Раҳматуллаевнинг хатосидан сўнг тўп Остон Ўруновга келиб тушди. Унинг зарбасини Мирний қайтариб юборди.

33-дақиқада Амановнинг зарбасидан сўнг тўпни Мирний қайтарди. 36-дақиқада Остон Ўрунов яқин масофадан дарвозага зарба берд, тўпни яна Мирний бартараф этди.

40-дақиқада Олег Зотеевнинг узатган тўпини Жамшид Искандеров дарвозага йўллади - 0:1. 

44-дақиқада Арсланмират Амановнинг чамаси 25 метрлардан йўллаган зарбаси салгина ноаниқ кетди. 

57-дақиқада Сардор Мирзаев яккама якка ҳолатга чиқиб кетди. Мирний жамоасини голдан қутқариб қолди.

64-дақиқада Амановнинг йўллаган зарбасини Мирний қайтарди. Қайтган тўпга Ислом Тўҳтахўжаев зарба берди. Лекин ноаниқ. 

68-дақиқада Остон Ўрунов рақиб жарима майдончаси ичида икки ҳимоячини осонлик билан алдаб ўтиб, дарвозани ишғол этди - 0:2.

70-дақиқада Арсланмират Амановнинг тўп узатишидан кейин Сардор Мирзаев бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва осонлик билан гол урди - 0:3. 

79-дақиқада Даврон Исоқов "Локо" жарима майдончаси ичида тўпни эгаллаб олиб рақиб дарвозасига зарба йўллади. Нестеров ўз ўрнида. 

80-дақиқада бурчакдан ошириб берилган тўпга Сардор Мирзаев зарба берди, Мирний тўпни аранг қайтарди. 

89-дақиқада Иброҳим Ғанихоновнинг зарбасини Мирний қайтарди, қайтган тўп Илдар Маматказинга тегиб дарвозага кириб кетди - 0:4. 

Ўйинда "Локомотив" йирик 4:0 ҳисобида ғалабага эришди. 


"АНДИЖОН" - "ЛОКОМОТИВ" 0:4
24 ноябрь. Андижон. "Соғлом Авлод" стадиони. 2538 томошабин.
Ҳакамлар:
Рустам Лутфуллин, Тимур Галеев, Александр Сидоров, Иброҳим Исмоилов
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
Комиссар: Алишер Файзиев

Голлар: Жамшид Искандеров 40, - 0:1 (Олег Зотеев). Остон Ўрунов 68, - 0:2. Сардор Мирзаев 70, - 0:3 (Арсланмират Аманов). Илдар Маматказин 89 автогол, - 0:4.

"Андижон": Виталий Мирний, Фарҳод Бекмуратов, Шаҳзод Убайдуллаев, Дилшод Раҳматуллаев (Бахтиёр Қосимов, 63), Илдар Маматказин, Рўзимбой Аҳмедов (Фарҳод Мираҳматов, 71), Дониёр Исмаилов, Қаҳрамон Баҳодиров, Хушнудбек Авилов (Давронбек Исоқов, 65), Аброр Хусинов, Бобуржон Акбаров.
Захира: Руслан Матниязов, Жалил Кимсанов, Роббим Ҳасанов, Абдуллоҳ Олимов, Усмонали Исмоналиев, Дониёр Абдуманнопов.

"Локомотив": Игнатий Нестеров, Даврон Ҳошимов, Ислом Тўхтахўжаев, Анзур Исмоилов, Олег Зотеев, Остон Ўрунов, Йован Жокич, Жамшид Искандеров (Медина Смит, 87), Арсланмират Аманов (Иброҳим Ғанихонов, 78), Диёр Туропов (Шерзод Каримов, 75), Сардор Мирзаев.
Захира: Маъмур Икромов, Жавоҳир Илёсов, Азизбек Амонов, Жавоҳир Соҳибов, Авазбек Ўлмасалиев,  Жалолиддин Жумабоев.


Andijan

Ildar Mamatkazin - 89'

Superliga. Round 24

24/11/2019, 14:30

4
:
0
Finished

Lokomotiv

Jamshid Iskandarov - 40', Oston Urunov - 68', Sardor Mirzaev - 70'

45'
90'
89'  Ildar Mamatkazin
40'  Jamshid Iskandarov
40'  Oleg Zoteev
68'  Oston Urunov
70'  Sardor Mirzaev
70'  Arslanmirat Amanov

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика