Latest news

13:13Расман: "Насаф" собиқ футболчиси "Хоразм"га ўтди  0 12:51Влахович Испанияга кўчиб ўтади  0 12:23Puma АПЛ учун янги тўпини тақдим этди  0 11:57Бектемир Абдуманнонов: "Ўзбекистон МТЖдан чақирув олиш ва "Динамо" билан камида битта соврин ютиш ниятидаман"  1 11:28ОЧЛ 2да ҳаммаси тугади: Марказий Осиёдан ҳеч ким қолмади  2 10:46"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" "Ювентус" футболчиси учун курашмоқчи  0 10:18Marca: ФИФА Винисиус ва Престианни воқеасидан кейин футболга янги қоида киритиши мумкин  8 09:49ФИФА Фаластинда футболни ривожлантириш учун катта миқдрода пул ажратади  5 09:21"Атлетико"нинг асосий юлдузи Жаҳон чемпионатидан кейин "Барселона"га ўтади  14 08:53"Ҳисобга қарамаймиз, асосийси барчага ўйин амалиёти бердик" - Вадим Абрамов Дубайдаги сўнгги ўйиндаги дуранг, тайёргарлик ва Санчеснинг дебюти ҳақида  0 08:25"Андижон" 12 нафар футболчини Лига рўйхатидан ўтказди  5 07:57"Каттақўрғон" навбатдаги таржибали легионер билан келишувга эришди  3 07:30"Динамо" 19 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  3 07:20Ўртоқлик ўйини. "Динамо" БАА йиғинидаги сўнгги ўйинида "Елимай" билан дуранг қайд этди  1 03:06Конференциялар лигаси. Биринчи ўтиш ўйинлари меҳмонларга аталди  1

Coca Cola Суперлигаси. 5-турдан кейинги қизиқарли маълумотлар News

Coca Cola Суперлигаси. 5-турдан кейинги қизиқарли маълумотлар

Coca Cola Суперлигасининг 5-тур баҳслари ниҳоясига етди.

"Турон" — "Олимпик"

- Жамоалар ўртасидаги иккинчи тўқнашувда ҳам Тимур Кападзе шогирдларининг қўли баланд келди. Дастлабки баҳс Ўзбекистон кубоги доирасида бўлган ва ўшанда ҳам "Олимпик" зафар қучган;

- "Турон" жорий мавсумдаги 5-ўйинда ҳам ғалаба нашидасини сура олмади;

- "Олимпик" меҳмон сифатида Суперлига доирасидаги сўнгги 7 ўйиннинг 6 тасида мағлуб бўлмади.

"Бухоро" — "Бунёдкор"

- "Бухоро" Суперлига доирасида сўнгги 11 ўйиндан бери ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормоқда. Воҳа клуби сўнгги бор 2020 йилнинг октябрида "Металлург"га қарши баҳсда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган;

- Шунингдек, Суперлига доирасида бухороликлар ўз майдонидаги 11 учрашувдан бери ғалаба қозона олмаяпти. Жамоа сўнгги бор 2020 йилнинг августида "Сурхон"ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида енгган;

- "Бунёдкор" Суперлига доирасида сафардаги охирги 10 ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти, "қалдирғочлар" охирги марта ўтган йилнинг августида "Сўғдиёна"га ютқазган;

- "Бунёдкор" сафардаги 4 учрашувдан бери ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолмоқда;

- "Бунёдкор" 2018 йилги мавсумдан бери энг яхши стартини амалга оширди, ўша мавсумда пойтахт клуби 6 ўйинда 5 ғалаба ва 1 дуранг қайд этганди;

- Игорь Иванович ўтган мавсум давомида "Дечич" клуби сафида жами 2 та гол урганди, жорий мавсум эса тошкентликлар таркибида 5 ўйинда гол-пас тизимида 2+2 натижани қайд этди.

"Сўғдиёна" — "Металлург"

- "Металлург" ўзаро сўнгги 5 учрашувдан буён “Сўғдиёна”дан гол ўтказиб юбормоқда;

- "Сўғдиёна" ўз майдонидаги сўнгги 11 та учрашувнинг 10 тасида "Металлург"га ютқазмади;

- "Сўғдиёна" ўз майдонидаги сўнгги 10 учрашувдан бери ғалаба қозона олмаяпти;

- "Сўғдиёна"нинг Суперлигадаги ғалабасиз серияси 16 та ўйинга етди. Жиззахликлар охирги бор 2022 йилнинг августида “Динамо”ни мағлуб этишнинг уддасидан чиққанди;

- "Металлург"нинг меҳмондаги ғалабасиз сериясига 4 тага етди;

- Иброҳим Ибрагимов сўнгги бор 2021 йилда Суперлига баҳсида гол урган ва ўша баҳс бекободликлар сафидаги дебютига тўғри келган. Қизиқ томони, ярим ҳимоячи 5 тур ичида яна сариқ ва қизил карточка олишга ҳам улгурди.

"Андижон" — "Нефтчи"

- "Нефтчи" 2007 йилги мавсумдан бери энг яхши стартини амалга оширди. Ўша йили фарғоналиклар кетма-кет 8 учрашувда ғалаба қозонганди, шунга қарамасдан якунда водий клуби бор-йўғи 4-ўрин билан кифояланган;

- "Нефтчи" Суперлига доирасида сўнгги 7 учрашувдан бери ютқазмаяпти. Левченко шогирдлари сўнгги бор 2022 йилнинг ноябрида ОКМКга имкониятни бой берган; Фарғоналиклар сўнгги бор 2014-15 йилги мавсумлар давомида кетма-кет 9 учрашувда мағлубиятга учрамаган;

- Нурилло Тўхтасинов ўтган мавсум "Навбаҳор" таркибида Суперлига доирасида бирорта гол урмаган, унинг ҳисобида фақат ёшлар лигаси доирасида гол мавжуд эди. Жорий мавсум фарғоналиклар сафига қўшилган Тўхтасинов 5 учрашувда 3 та тўп киритишга муваффақ бўлди, ҳатто 2 та голли узатма амалга ошириб, қизил карточка олишга ҳам улгурди.

- "Нефтчи" меҳмон сифатида 4 учрашувдан бери ғалаба қозонмоқда ва ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолмоқда.

- "Андижон" Суперлига доирасида мезбон сифатида 5 ўйиндан бери ғалаба қозона олмапяти, "бургутлар" сўнгги бор 2021 йилнинг сентябрида ўз майдонида "Пахтакор"ни мағлуб этган.

ОКМК — "Навбаҳор"

- ОКМК Суперлига доирасида кетма-кет ўнта учрашувдан бери рақиблар дарвозасини ишғол қилмоқда;

- Акром Комилов 5 ўйинда 2 та ассист муаллифига айланди, ҳимоячи ўтган йил мавсум давомида шунча голли узатма амалга оширганди;

- ОКМК Суперлига доирасида ўз майдонидаги 4 ўйиндан бери камида 2 та гол урмоқда.

"Насаф" — "Сурхон"

- "Насаф" чемпионат доирасида 13-марта "Сурхон"ни ўз майдонида мағлуб этди;

- "Насаф" чемпионат миқёсидаги ўзаро 17 ўйиндан бери "Сурхон" дарвозасига камида иккита тўп киритмоқда, ўтган йилги Ўзбекистон кубогидаги қарама-қаршиликни ҳам ҳисобласак, ушбу кўрсаткич яна биттага ортади;

- "Сурхон" Супрелига доирасида сафардаги 4 ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти;

- Асадбек Каримов “Сурхон” сафидаги ҳамда Суперлигадаги дастлабки голини урди. Каримов аавалги голларини ОКМК сафида Ёшлар лигасида урган;

- "Сурхон" дарвозасини ишғол қилган Шерзод Насруллаев Суперлига доирасида сўнгги бор 2021 йил "Машъал" дарвозасига гол урганди;

"Пахтакор" — "Қизилқум"

- "Пахтакор" чемпионат доирасида сўнгги 11 та ўйиндан бери ғалаба қозонмоқда, "Қизилқум" сўнгги бор 2017 йил ўз майдонида бир очко қўлга киритган;

- "Пахтакор" ўз майдонидаги 14 та учрашувдан буён "Қизилқум"ни мағлуб этмоқда;

- "Қизилқум" Суперлига доирасида меҳмондаги кетма-кет беш учрашувдан бери мағлубиятга учрамоқда.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика