Latest news

10:22«Нефтчи»ни яна бир легионери тарк этди  0 09:48«Қизилқум» терма жамоамиз собиқ футболчиси билан шартнома имзолайди  0 09:15Олег Зотеевнинг янги жамоаси «Бунёдкор» эмас, балки водий клуби бўлади  5 08:42ЎФФ янги раҳбари: «Мен сеҳргар эмасман, бироқ...»  4 08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  4 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  3 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  1 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  6 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  1 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6

Coca Cola Суперлигаси. 4-турнинг энг яхшилари News

Coca Cola Суперлигаси. 4-турнинг энг яхшилари

Кеча Coca Cola Суперлигасининг 4-туридан ўрин олган учрашувларга якунига етди.

Championat.asia ўтказилган баҳслар асосида тур лауреатларини аниқлади.

"Бунёдкор" кипери Суҳроб Султонов Championat.asia сайти талқинига кўра 4-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди. 

У ажойиб ўйини орқали жамоаси "Турон" билан баҳсда камида 1 очко ишлашини таъминлади.


"Пахтакор" аъзоси Драган Черан Championat.asia талқинига кўра 4-турнинг энг яхши футболчиси дея эълон қилинди.

Суперлигада интрига кучайиши, рақобат ўсиши, Чераннинг ёши каттариши мумкин, лекин унинг кўрсаткичлари бу лигада ҳеч ўзгармайди ва футболчи ҳали ҳам жамоаси фойдасига ҳал қилувчи фарқни амалга оширмоқда.

"Металлург"га қарши ўйиндаги хет-трик билан Черан нафақат турнинг энг яхши футболчиси номини, балки мусобақа тўпурари етакчилигини ҳам қайтариб олди.


"Қизилқум" футболчиси Ислом Кенжабоев "Насаф" дарвозасига киритган тўп Championat.asia талқинига кўра 4-турнинг чиройли голи (ВИДЕО) деб топилди.  

Кенжабоев рақиб ҳимоячиларини эсанкиратиб қўйиб, ажойиб рейд уюштирган ҳолда чиройли гол урди. У муносиб равишда сайтимиз экспертлари томонидан энг яхши дея тан олинди.



"Турон" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов Championat.asia талқинида 4-турнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди.

Гап шундаки, "Турон" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов гарчи лигада жорий мавсум ҳали ғалабага эришмаган бўлса-да, лига пешқадамларидан бири бўлган ва ҳали умуман очко йўқотмаган "Бунёдкор"ни Тошкентда ўйин тарафлама анча саросимага туширди. Ўйинда асосан биринчи рақамда устунлик билан ўйнаган "Турон" ҳақли равишда «Бунёдкор»дан очко тортиб олди ва бу борада Суперлигадаги илк жамоага айланди.

Ашурматов шу куни ўзи учун ҳал қилувчи баҳсни жуда яхши ўтказиб, жамоасини ўйинга муносиб тайёрлаганини амалда кўрсатди ва сайтимиз экспертлари томонидан энг яхши мураббий дея эътироф қилинди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика