Latest news

23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  0 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  2 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  18 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  5 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5

Coca Cola Суперлигаси. 15-тур лауреатлари News

Coca Cola Суперлигаси. 15-тур лауреатлари

Coca Cola Суперлигада 15-тур беллашувлари ўз ниҳоясига етди.

Сайтимиз ўз анънасига содиқ қолган ҳолда тур лауреатларини аниқлади. 


"Навбаҳор" билан ўтган ўйинда "Локомотив" посбони Жавоҳир Илёсов муносиб ҳаракат қилди ва ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Илёсов рақибнинг бир нечта зарбаларидан кейин сейв намойиш этди ва championat.asia талқинига кўра 15-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.




Ўтган турда "Сўғдиёна"га ажойиб гол уриб энг чиройли гол муаллифи бўлган "Машъал" ярим ҳимоячиси Сирожиддин Қўзиев "Бунёдкор"га қарши баҳсда ҳам рақиб дарвозасига ажойиб гол урди. Шу тариқа кетма-кет иккинчи тур Қўзиевнинг голи Championat.asia талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.






"Металлург" устози Андрей Шипилов ўтган тур ҳам сайтимиз талқинига кўра энг мураббий бўлганди. Бу турда эса бекободликлар Қўқонда ғалабага эришишди. Бу мавсум "Қўқон-1912" ўз майдонида ҳали ҳеч қайси жамоага ютқазмаганди. Шу боис Championat.asia талқинига кўра Андрей Шипилов 15-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.



"Пахтакор" ОЧЛ баҳсларига йўл олишдан олдин "Бухоро"га қарши баҳсни ўтказганди. 15-турдан ўрин олган учрашувда "шерлар" 4:0 ҳисобида зафар қучишганди. Ўша учрашувда Жалолиддин Машарипов битта гол уриб, иккита голли пас берганди. Championat.asia талқинига кўра Жалолиддин Машарипов 15-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

 


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика