Latest news

11:36Марокаш Германия ва Испания ўрнатган жаҳон рекордини янгилади   1 10:52Ван Бастен ван Дейк ҳақида: "У дунёнинг энг яхши ҳимоячиси бўлиши мумкин, лекин етакчи эмас"  2 10:23Пролига. 17-тур ҳакамлари маълум  0 10:10Ўртоқлик учрашуви. Аргентина йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Мессидан иккита ассист  4 09:54МЮ 33 ёшли Каземиро билан шартномани узайтириши мумкин, фақат бир шарт билан  0 09:25"Локомотив" стадионига чим ётқизиш ишлари бошланди  3 08:56"Манчестер Сити" Германия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин  0 08:27ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Саудия Арабистони термаси футболчилари катта миқдорда бонус олишади  6 07:58Миср - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг санаси маълум  9 07:30ЖЧ-2026 саралаш. Африка қитъасидан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган барча терма жамоалар номи маълум  7 02:56Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  3 02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  4 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  1 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  8 01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  84

Coca Cola Суперлига. ОКМК “Бунёдкор” билан 13 март куни майдонга тушади News

Coca Cola Суперлига. ОКМК “Бунёдкор” билан 13 март куни майдонга тушади

Coca Cola Суперлига 2-туридан ўрин олган “Бунёдкор” — ОКМК ўйини санаси “Бунёдкор” стадиони U20 Осиё кубогига мезбонлик қилаётгани, қолаверса, ОКМК жорий мавсум “Жар” стадионидан фойдаланаётгани ва мазкур стадион ҳам халқаро ўйинларга хизмат қилаётганидан келиб чиқиб, ноаниқ бўлиб турганди.

Лига тақвим жуда зич эканлиги сабабли “Бунёдкор” клубига мазкур учрашув учун бошқа стадион топиш масаласида таклиф билан чиқди. Бироқ Тошкент жамоаси бу борада конкрет фикр билдирмади. ОКМК эса август ойида Чемпионлар лигаси саралашида иштирок этиши, қолаверса, ФИФА кунлари сабаб тақвимда мураккабликлар бор эканлигини тушунгани ҳолда 2-турда “Бунёдкор”ни мезбон сифатида “Пахтакор” аренасида қабул қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.

Шундан келиб чиқиб, 2-тур доирасидаги беллашув ОКМК — “Бунёдкор” мақомида “Пахтакор” стадионида 13 март куни бўлиб ўтиши юзасидан қарор қабул қилинди. Маълумки, 11 март санасида мазкур стадионда “Сурхон” — “Андижон” учрашуви ўтказилади. Ўз навбатида ИИ даврада ОКМК ўзаро ўйин учун “Бунёдкор” стадионига ташриф буюради.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика