Latest news

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  3 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  2 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  8 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  41 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

Coca Cola Суперлига. Ўртамиёналар ўртасидаги ўйинда "Навбаҳор" "Машъал"га мағлуб бўлди News

Coca Cola Суперлига. Ўртамиёналар ўртасидаги ўйинда "Навбаҳор" "Машъал"га мағлуб бўлди

Coca Cola Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Машъал" учрашуви якунланди.

Coca Cola Суперлига. 11-тур
НАВБАҲОР – МАШЪАЛ 0:1

Гол: Шукуриллаев 29.

22 август 2020 йил. Тошкент. "Жар" стадиони. 18:30
Ҳакамлар:
Вадим Агишев, Сардор Нишонбоев, Аваз Абдуллаев, Ҳусан Музаффаров
Назоратчи: Андрей Тамбовцев
Комиссар: Зоҳид Акрамов

"Навбаҳор": ‌23.Дилшод Ҳамроев, 7.Азимжон Аҳмедов, 8. Жавлон Иброҳимов (72. Павел Голишев 46), 10. Азизбек Турғунбоев, ‌19. Мирзоҳид Ғофуров, 22. Игорь Голбан, ‌27. Ислом Рашидхонов ( ‌25. Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев 61), ‌28. Хуршидбек Мухторов, 33. Тоҳиржон Шамсиддинов, ‌70. Аббосжон Ғуломов (5. Ғиёсжон Комилов 80), 95.Забиҳилло Ўринбоев (88. Руслан Болов 46).
‌Захира:  13.Исломжон Абдуллахонов, 17.Абдулҳай Исмоилов, 18.Сардор Теляков, 38.Достонбек Абдулҳаев, 50.Шерзод Ғуломжонов,


"Машъал": 35.Раҳимжон Давронов, 5.Нажмиддин Нормуродов, 7.Ифеани Ифеани, 9.Никита Павленко (77.Иброҳим Нўъмонов 75), 10.Шерзод Темиров, 17.Жамолиддин Убайдуллаев, 18.Аббос Шодмонов (15.Муҳаммадали Алиқулов 83), 19.Сардор Абдураимов (14. Элла Кен Арманд 75), 22.Сирожиддин Қўзиев, 23.Самандар Шукуриллаев, 29.Ҳумоюн Муртозаев (33.Денис Васильев 83).
Захира:  1.Ботир Носиров, 6. Сирожиддин Раҳматуллаев, 66.Зафарбек Акрамов, 67.Зойиржон Турсунов, 99.Жаҳонгир Абдусаломов.

Огоҳлантиришлар: Ифеани 48, Аҳмедов 52.


Navbahor

Superliga. Round 11

22/08/2020, 18:30

1
:
0
Finished

Mashal

Samandar Shukurullayev - 29'

45'
90'
46'  Javlon Ibrokhimov (Pavel Golishev)
46'  Zabikhillo Urinbaev (Ruslan Bolov)
52'  Azim Akhmedov
61'  Islom Rashidkhanov (Shokhrukh Mahmudkhojiyev)
80'  Abbos Gulomov (Giyas Komilov)
29'  Samandar Shukurullayev
48'  Ifeanyi Ifeanyi
75'  Nikita Pavlenko (Ibrokhim Nomonov)
75'  Sardor Abduraimov (Ella Ken Arman)
83'  Abbos Shodmonov (Mukhammadali Alikulov)
83'  Humoyun Murtozaev (Denis Vasilyev)


Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди. 


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! Канчелскис ва "Навбаҳор" "Машъал"га уч очко совға қилмоқда.

95. "Машъал" футболчилари вақтни чўзишмоқда. 

94. Асаблар таранг. Майдонда футболчилар ўртасида келишмовчилик юзага келган. 

92. Мухторовнинг берган зарбаси "Машъал" дарвозаси ёнгинасидан ўтиб кетди. Ноаниқ!

90. Ҳакам иккинчи бўлимдаги тўхталишлар учун 5 дақиқа қўшиб берди. 

90. Хавфли вазияяттттт!!! Сал қолишига сал қолди! "Навбаҳор" футболчилари ҳисобни тенглаштиришлари мумкин эди. Аммо Голбанга аниқлик етишмади. 

89. Голбан рақиб жарима майдони ичида рақибга нисбатан ўйин қоидасини бузди. 

83. "Машъал" сафида Шодмонов ўрнига Алиқулов, Муртазоев ўрнига Васильев ўйинни давом эттиради.

80. "Навбаҳор" таркибида Ғуломов ўрнига Комилов ўйинни давом эттиради.

75. “Машъал” таркибида иккита ўзгариш: Никита Павленко ўрнига Иброҳим Нуманов, Сардор Абдураимов ўрнига Элла Кен Арманд майдонга тушди.

73. "Навбаҳор" олдинга ўтмоқда. 

68. Аббос Ғуломовдан зарба! Аммо рақиб посбони ўз ўрнида.

64. "Машъал" футболчилари рақиб дарвозаси томон интилишмоқда. 

61. "Навбаҳор"да яна ўзгариш. Ислом Рашидхонов ўрнига Шоҳруҳ Маҳмудхожиев майдонга тушди. 

60. Сардор Абдураимовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

57. "Машъал" футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. 

56. Ўйин темпи нормал даражада. Аммо жамоалар кетма-кет хатоларга йўл қўйишаётгани сабаб ҳужумлар охиригача етмай қоляпти. Жисмоний тайёргарлик ва техника борасида ҳали иш олиб бориш лозимлиги кўриниб турибди. 

52. Азим Аҳмедов ўйин қоидасини бузгани учун огоҳлантирилди. 

48. Ифеанига сариқ карточка кўрсатилди. 

47. Ифеани ва Аҳмедов ўртасида тўқнашув. Азим майдонда чўзилиб ётибди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.  

46. ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!

"Навбаҳор" таркибида иккита ўзгариш. Иброҳимов ўрнига Голишев, Ўринбоев ўрнига Болов майдонга тушди.

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ!

45. Ҳакам биринчи бўлимдаги тўхталишлар учун 1 дақиқа қўшиб берди. 

43. Биринчи бўлимда муборакликлар устун. Наманганлик мухлислар "лочинлар"дан бундай ўйин кутишмаганди.

42. "Навбаҳор" футболчилари навбатдаги имкониятдан фойдалана олишмади. Жарима майдончаси ичига етказиб берилган жарима зарбаси самарасиз кетди. 

39. Турғунбоев зарба берди. Қандай зарба дейсизми? Ҳожибой Тожибоевнинг латифасида айтилган зарбадан)

36. Ҳумоюн Муртазоевдан ажойиб зарба. Аммо бироз ноаниқ. 

34. Никита Павленконинг берган зарбаси жуда-жуда ноаниқ якунланди. 

29. ГООООЛ! "Машъал" футболчиси Самандар Шукуриллаев боши билан рақиб дарвозасини ишғол этди! Ҳисоб очилди! 0:1!

24. Ҳумоюн Муртазоев рақиб ҳимоячисидан қочиб кетгандек кўринганди. Аммо якунда "Навбаҳор" ҳимоячиси Муртазоевга ҳалал бериб қолди. Голли вазият эди! Ҳисоб очилмай қолди!

19. Ҳужум навбати "Машъал"да. Бу сафар Абдураимовга аниқлик етишмади. Рақиб посбони ўз ўрнида. 

14. Забиҳилло Ўринбоевдан зарбаааа.... Бироз ноаниқ!

11. Турғунбоевнинг зарбасини Раҳимжон Давронов бартараф этди.

9. Гооол! Фақат ушбу вазиятда "Машъал" футболчиси Шерзод Темиров ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан. 

4. Кетидан эса "Навбаҳор" тезкорлик билан қарши ҳужумга ўтди. Турғунбоевнинг ажойиб зарбаси бирооозззз ноаниқ! Ажойиб старт!

4. Дастлабки ҳавфли ҳужум муборакликлар томонидан уюштирилди. 

3. Майдонда дастлабки дақиқаларданоқ кескин кураш.

1.УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! Ўйинни "Машъал" футболчилари бошлаб беришди. 

-Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

-Бугун Суперлиганинг 11-тури доирасида "Навбаҳор" ҳамда "Машъал" жамоалари ўртасидаги учрашувни биргаликда кузатамиз.

-Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари!

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика