Coca-Cola Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Бухоро"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
27 aug 2019 18:52
News
Coca-Cola Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Бухоро"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди
Ушбу саҳифада ўйиннинг натижасини кузатиб бориш мумкин.
Ўйин бошланди. 3-дақиқада Азимов Сафаровни яккама-якка ҳолатга чиқарди, аммо зарбани дарвозабон қайтарди. 8-дақиқада Амиржон Сафаров кетма-кет иккинчи марта яккама-якка вазиятни голга айлантира олмади.
16-дақиқада Ботирали Эргашев яккама-якка вазиятда Сардор Сулаймоновдан тўпни олиб қўйди.
38-дақиқада Насимов Абдураҳмоновни яккама якка вазиятга чиқарди. Бу сафар Раҳимжон Давронов муқаррар голни қайтарди.
43-дақиқада Давронов бу сафар Миркомил Локаев зарбасини қайтарди.
68-дақиқада бурчакдан оширилган тўпни жарима майдонидаги пала партишликдан сўнг Андрей Сидоров дарвозага киритиб ҳисобни очди, 0:1.
70-дақиқада қарши ҳужумдан сўнг Саламат Қутибоев гол урди, 0:2.
73-дақиқада Сардор Сулаймонов мезбонлар дарвозасига учинчи голни урди - 0:3.
Coca-Cola Суперлига, 18-тур
27.08.2019, 17:00
"Динамо" - "Бухоро" 0:3
Ҳакамлар: Акобир Шукуруллаев, Рустам Фозилов, Максим Нехочин, Фарруҳ Янсупов
Назоратчи: Дмитрий Роман
Комиссар: Шерзод Ражабов
Голлар: Андрей Сидоров 68, - 0:1. Саламат Қутибоев 70, - 0:2. Сардор Сулаймонов 73, - 0:3.
"Динамо": 1.Ботирали Эргашев, 2.Миркомил Лоқаев, 4.Ҳакимхон Аъламхонов, 6.Акмал Холмуродов, 7.Жасур Азимов, 10.Амиржон Сафаров, 11.Қадамбой Нурметов, 14.Баҳодир Насимов, 16.Бобур Қосимов, 18.Аббос Шодмонов, 34.Шоҳруҳ Абдураҳмонов.
Захира: 22.Шоҳруҳ Раимов, 24.Жасур Ўринов, 21.Дамир Темиров, 27.Ихтиёр Тошпўлатов,23. Сардор Эминов, 28.Обиджон Ҳакимов, 20.Сирож Ҳамроев, 26.Комил Шарофутдинов, 44.Дилмурод Каримов.
"Бухоро": 35.Раҳимжон Давронов, 5.Бобиржон Амонов, 8.Саламат Қутибоев, 9.Асадбек Собиржонов, 14.Сардор Сулаймонов, 23.Беҳруз Шодмонов, 28.Эргаш Исмоилов, 30.Жаба Липартия, 71.Андрей Сидоров, 80.Милован Капор, 81.Фатхулло Фатхуллоев.
Захира: 25.Шохжаҳон Насимов, 4.Миржалол Жумаев, 60.Вили Исиани, 22.Беҳруз Садуллаев, 17.Жамолиддин Убайдуллаев, 44.Асилжон Бегимқулов, 72.Давронбек Умиров, 87.Анваржон Жўраев, 88.Шахзод Бешимов.
|
Dinamo |
Superliga. Round 18 27/08/2019, 17:00 3
:
0
Finished
|
Bukhara Andrey Sidorov - 68', Salamat Qutiboev - 70', Sardor Sulaymonov - 73' |
Similar news
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Comments