Latest news

01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  0 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0 00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  0 00:40"Манчестер Юнайтед"да 10-рақамнинг эгаси аниқ. У Рэшфорд эмас  2 00:02Иван Бошкович: "Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қилди, бироқ бизга омад етишмади"  0 23:43Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти"  2 23:21Февзи Давлетов: "ОКМК билан баҳсда кўп куч ва эмоция йўқотдик, бу ўйинга кучли руҳлана олмадик"  0 23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 22:57Улуғбек Бакаев: "Бундай иссиқ об-ҳавода дуранг биз учун қониқарли бўлди"  2 22:42"Бешиктош" Иммобиле билан шартномани бекор қилди  2 21:58Суперлига. "Қўқон-1912"нинг ғалабасиз серияси давом этади, бу сафар жамоа Жиззахда "Сўғдиёна"га енгилди  7 21:55Суперлига. "Сурхон" - "Бухоро" учрашувида ғолиб аниқланмади  9 21:15Филиппе Коутиньо расман "Васко да Гама" футболчисига айланди  2 20:58"Манчестер Юнайтед"да янги тўлқин: беш футболчи клубни тарк этиш ниятида — Романо  5 19:49Аарон Рэмзи фаолиятини Мексикада давом эттиради  0

Coca Cola Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги сонияларда ОКМК билан ўйинда мағлубиятдан қутилиб қолди News

Coca Cola Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги сонияларда ОКМК билан ўйинда мағлубиятдан қутилиб қолди

Coca Cola Суперлиганинг 15-тури доирасидаги "Бунёдкор" - ОКМК учрашуви бўлиб ўтди.


"Бунёдкор" - ОКМК - 1:1
6 август 2023 йил. Тошкент, "Бунёдкор" стадиони. 20:00
Ҳакамлар
: Азиз Асимов, Руслан Серазитдинов, Ришат Нугманов, Ерлан Нуржанов.
VAR: Равшан Абдувоҳидов.
AVAR: Бахтиёрхўжа Шавкатов.
Назоратчи: Игорь Нехочин.
Комиссар: Муҳаммад Содиқ Содиқ-Оҳунов.

Голлар: Сияваш Ҳақназарий 62, - 0:1. Суҳроб Иззатов 90+3, - 1:1 (Фарҳод Ўткиров)

"Бунёдкор": 32. Суҳробжон Султонов, 2. Алексей Носко (19. Билол Туплиев, 77), 3. Маҳмуджон Маҳамаджонов, 4. Давронжон Эргашев, 6. Авазбек Ўлмасалиев (45. Фарҳод Ўткиров, 46 ), 8. Шоҳруҳбек Абдураҳмонов, 9. Фарруҳ Икромов, 11. Игор Иванович, 77. Милан Марчич (10. Расул Йўлдошев, 56), 88. Жаҳонгир Ўрозов, 99. Умидбек Султонов (34. Суҳроб Иззатов, 46)

Захира: 71. Сарвар Каримов, 7. Акбаржон Исматуллаев, 14. Аҳмаджон Анваров, 18. Наримонжон Аҳмаджонов, 30. Велингтон Таира.

ОКМК: 1. Ботирали Эргашев, 3. Сардор Раҳмонов, 5. Анзур Исмоилов, 7. Дилшодбек Аҳмадалиев, 8. Абдулла Абдуллаев, 9. Рубен Санчес (14. Миржаҳон Мираҳмадов, 81), 10. Ҳуршид Ғиёсов, 17. Санжар Турсунов (15. Ойбек Рустамов, 82), 22. Шоҳруҳ Гадоев (19. Муҳаммаданас Ҳасанов, 90+1), 27. Мартин Боаке (29. Виталий Денисов, 81), 88. Сиаваш Ҳақназарий (4. Миржамол Қосимов, 81).

Захира: 12. Дилшод Ёқубов, 25. Валижон Раҳимов, 2. Акрамжон Комилов, 20. Ислом Тўхтахўжаев, .



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ





90+5. Учрашув якунланди, 1:1

90+4. Бурчакдан узатилган тўпни ҳам Султонов қайтарди!

90+4. ЗАРБААА! Майдон марказидан Миржамол Қосимов тўпни дарвозага йўллади, Султонов тўпни қайтариб юборди!

90+3. ГООООООООООООЛ! Суҳроб Иззатов чап қанотдан Фарҳод Ўткиров узатган тўпни дарвозага йўллади - 1:1.

90+1. Ўзгариш. ОКМК. Гадоев ўрнига Муҳаммаданас Ҳасанов тушди

90. Учрашувга 5 дақиқа қўшилди

82. Ўзгариш. ОКМК. Турсунов ўрнига Рустамов тушди

81. Ўзгаришлар. ОКМК. Рубен Санчес, Ҳақназарий ва Боаке ўрнига Денисов, Қосимов ва Мираҳмадов тушди

77. Ўзгариш. "Бунёдкор". Носко ўрнига Туплиев тушди  

73. ЗАРБАААА! Суҳроб Иззатовнинг зарбасидан кейин Эргашев сейв қилди, тўп устунга тегиб майдонга қайтди!

62. ГООООООООООООЛ! Сияваш Ҳақназарий Алексей Носконинг қўпол хатосидан кейин жарима майдонига кириб борди, бир ҳимоячини алдаб чиройли гол урди - 0:1

56. Ўзгариш. "Бунёдкор". Марчич ўрнига Расул Йўлдошев тушди

56. УХХХ! ОКМКнинг ҳужуми, Султоновдан сейв

47. Зарба! Фарруҳ Икромовнинг зарбаси ноаниқ чиқди

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгаришлар. "Бунёдкор". Султонов ва Ўлмасалиев ўрнига Ўткиров ва Иззатов тушди


45+3. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 0:0

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди

44. Биринчи таймда футболчилар кўп жароҳат олишмади, шифокорлар айрим футболчилардан кўра кўпроқ югуришмоқда 



41. УХХ! ОКМКнинг ҳужуми, Ғиёсовнинг зарбаси ўхшамади

31. Футболчиларга сув ичиб олишлари учун рухсат берилди

30. Ўйин темпи бироз тенглашди. Энди меҳмонлар ҳам ҳужум уюштирмоқда



23. Учрашув кескин ўтмоқда, футболчилар бир бирларини аяшмаяпти

15. Жамоалар дарвозалар олдида у қадар кўп вазият ярата олишмаяпти. Ҳимоячилар яхши ўйнашмоқда

8. УХХХ! Хавфли вазият! Шоҳруҳ Абдураҳмоновнинг бирга бир вазиятдан йўллаган зарбасидан кейин Ботирали Эргашевдан сейв!

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!



- Ўйиндан аввал Велингтон Таира жароҳат олди ва асосий таркибда унинг ўрнини Маҳмуд Маҳамаджонов эгаллади.

- Учрашув соат 20:00да бошланади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика