Latest news

14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  1 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  2 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  1 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   3 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  4 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  8 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  14 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  18 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  13 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7

Coca Cola Суперлига. Биринчи турда қайси ўйинга қанча мухлис келди ёхуд сўнгги йиллардаги антирекорд янгиланди News

Coca Cola Суперлига. Биринчи турда қайси ўйинга қанча мухлис келди ёхуд сўнгги йиллардаги антирекорд янгиланди

Биринчи турда "Навбаҳор" мухлислари доимгидек биринчи ўринда.

3-5 март кунлари Coca Cola Суперлигада дастлабки тур ўйинлари бўлиб ўтди. Бу турнинг 7та учрашувини кўриш учун стадионларга жами 33017 томошабин ташриф буюрди. Бу ҳар бир баҳсга ўртача 4717 мухлис келди деганидир. Шу ўринда "Сўғдиёна" Зоминда, "Сурхон" эса Тошкентда ўз уй ўйинини ўтказганини таъкидлаш лозим. Шахсан ўзим Наманган ва Қаршидаги ўйинларга бундан ҳам кўпроқ томошабин келишини кутгандим. Сабаби бу шаҳар жамоаларининг мухлислари жуда ҳам фаол ҳисобланишади. Айниқса Наманганда охирги йилларда очилиш ўйинида доим стадионга одам сиғмай кетарди. Бу йил эса стадионнинг ярми тўлди холос, балки бу чипталарнинг нархи билан боғлиқдир, буниси менга қоронғу.

Энг кўп томошабин Намангандаги "Навбаҳор" - "Қизилқум" учрашувига келди - 11707. Энг кам томошабин эса Тошкентда ўтган "Сурхон" ва ОКМК ўртасидаги баҳсга ташриф буюрган - 373.

Coca Cola Суперлига. 1-турда томошабинлар ташрифи:
1."Навбаҳор" - "Қизилқум" 11707 томошабин
2."Металлург" - "Нефтчи" 6623 томошабин
3."Турон" - "Бухоро" 5521 томошабин
4."Насаф" - "Андижон" 5005 томошабин
5."Пахтакор" - "Олимпик" 2350 томошабин
6."Сўғдиёна" - "Бунёдкор" 1438 томошабин
7."Сурхон" - ОКМК 373 томошабин


Лекин олдинги йиллар билан таққослаганда дастлабки турга бўлган қизиқиш тушган. Буни рақамлар кўрсатмоқда. Қуйида охирги йилларда Суперлиганинг 1-турига қанча томошабин келганини ҳавола қиламиз:

2023 йил - 33017 (7та ўйин)
2022 йил - 43393 (7та ўйин)
2021 йил - 47752 (7та ўйин)
2020 йил - 38607 (7та ўйин)
2019 йил - 60689 (7та ўйин)
2018 йил - 80347 (6та ўйин)

2018 йилда чемпионатда жамоалар сони 12та бўлган ва битта турда ўйинлар сони 6та бўлган. Шунга қарамай томошабинлар ташрифи охирги йиллардаги энг юқориси бўлган экан.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика