Latest news

16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  0 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  3 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  2 15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  1 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  7 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  10 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  3 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  3 12:25"Шўртан" 7 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди  2 11:57"Эвертон" мухлисларини АҚШдаги эксклюзив очиқ машғулотга таклиф қилди  0 11:22Сегунда клуби 6 ойда 20 000 томошабинга мўлжалланган вақтинчалик стадион қурди  8 10:53Англия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқда  4 10:20Россиянинг олти карра чемпиони фаолиятини юртимизда давом эттириши мумкин  32 09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  5

Coca Cola Суперлига. 6-тур якунлари (фақат рақамлар) News

Coca Cola Суперлига. 6-тур якунлари (фақат рақамлар)

25-27 июнь кунлари Coca Cola Суперлигасида 6-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Одатимизга кўра бўлиб ўтган турда кузатилган рақамлар, қизиқарли сериялар, статистик маълумотларни ўқувчилар эътиборига тақдим этамиз.


0 - "Қизилқум" ўз майдонидаги тўртинчи учрашувда тўртинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Бу мавсум ўз уйида умуман очко олмаган ягона клуб - "Қизилқум".

1 - "Навбаҳор" посбони Ўткир Юсупов "Металлург" билан баҳсда голли тўп узатишни амалга оширди. Унинг тўп узатишидан кейин Турғунбоев бекободликлар дарвозасига иккинчи голни урди. Шу тариқа Юсупов жорий мавсум Ўзбекистон чемпионатида голли пас берган биринчи дарвозабонга айланди. 



1 - Бекободнинг "Металлург" клуби бу мавсум ўз майдонидаги биринчи мағлубиятини "Навбаҳор"га қарши ўйинда қабул қилиб олди.

1 - "Навбаҳор" ва "Пахтакор" клублари Coca Cola Суперлигасида бу мавсум сафардаги дастлабки ғалабаларини шу турда қўлга киритишди.

1 - "Бухоро" клуби бу мавсум сафардаги дастлабки очкосини Қаршида "Насаф"га қарши баҳсда қўлга киритди. Бунга қадар сафардаги 4та учрашувда 4та мағлубият кузатилган эди.

2 - АГМК клуби ортда қолган 6та турда ўз дарвозасидан 2та гол ўтказиб юборди. Бу ҳозирча чемпионатдаги энг яхши кўрсаткич бўлиб турибди. 



4 - "Қўқон-1912" ўз майдонидаги тўртинчи учрашувда тўртинчи ғалабасини қўлга киритди. Бунга қадар "Пахтакор" ҳам уйдаги 4та ўйинда 4та ғалабани тантана қилганди.

6 - АГМК мавсумнинг дастлабки 6та учрашувида умуман мағлубиятга учрамади ва ўз рекордини янгилади. 2008 йилдан буён Ўзбекистон чемпионатида иштирок этиб келаётган мазкур клубнинг мавсум стартидаги энг узун мағлубиятсиз серияси 5та турни ташкил этарди. Бу натижа 2013 йилги мавсумда қайд этилганди.

10 - "Бунёдкор" ҳужумчиси Шаҳбоз Эркинов бу турда "Локомотив" дарвозасига гол уришга эришди. Шу тариқа Эркинов "қалдирғочлар" сафидаги дебют голини урди. Ҳужумчи бунга қадар Ўзбекистон чемпионатида 9та турли клуб сафида гол уришга эришганди. Булар: "Пахтакор", "Шўртан", "Сўғдиёна", АГМК, "Навбаҳор", "Машъал", "Насаф", "Бухоро", "Қўқон-1912". Эркиновнинг Ўзбекистон чемпионатидаги умумий статистикаси қуйидагича: 278та ўйин, 102та гол.



16 - "Пахтакор" дастлабки 6та турда рақиблари дарвозасига 16та гол уришга эришди. Бу ҳозирча чемпионатдаги энг яхши кўрсаткич бўлиб турибди.

95:26 - "Қўқон-1912" вакили Суҳроб Бердиев "Сурхон" билан учрашувда гол урганида таблода мана шу вақт порлаб турарди. 6-турдаги энг кеч голни айнан Бердиев урди.

100 - "Навбаҳор" етакчиси Азизбек Турғунбоевнинг "Металлург" дарвозасига урган биринчи голи 2020 йилги Coca Cola Суперлигасининг юбилей 100-голи бўлди.



450 - "Бухоро" клуби бу мавсум сафардаги 5та ўйиннинг ҳеч бирида рақиб дарвозасини ишғол қила олмади. Муҳсин Муҳаммадиев шогирдлари сафарда 450 дақиқадан буён гол ура олишмаяпти.

1015 - "Лочинлар" етакчиси Азизбек Турғунбоев "Металлург" билан ўйинда иккита гол уришга муваффақ бўлди. Шу тариқа ярим ҳимоячи Ўзбекистон чемпионати тарихида ўзининг иккинчи дублини расмийлаштирди. Қизиғи Турғунбоев биринчи дублни 2017 йил 16 сентябрь куни айнан Бекободнинг "Металлург" клубига қарши ўйинда нишонлаган экан. Орадан 1015 кун ёки 2 йил, 9 ой ва 11 кун ўтгач Турғунбоев дублга эришди.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика