Latest news

07:25Жоэль Кожо фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  2 01:47Ансу Фати янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди  1 01:18"Атлетико" ёзги трансферлар учун жуда катта маблағ ишлатади  3 00:55Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, "Динамо" эса сафарда ўн киши бўлиб зафар қучди  1 00:53Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"  0 00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  3 23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  10 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  25 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  6 22:59Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз"  8 22:36Вадим Абрамов: "Чемпионлик? Бу ҳақида сентябрь-октябрь ойларида гаплашамиз"  6 22:02Суперлига. "Динамо" 10 киши бўлиб Қўқонда ғалабага эришди  19 22:01Суперлига. "Пахтакор" сўнгги дақиқаларда "Насаф" дарвозасига иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  187 20:15"Эвертон" 16 йиллик футболчиси билан шартномани узайтирди  0 19:4438 ёшли Жиру Францияга қайтади  3

«Coca-Cola» билан Жаҳон чемпионатига сафар News

«Coca-Cola» билан Жаҳон чемпионатига сафар

Кеча, 5 июль куни Тошкентдаги «Coca-Cola» заводида футбол бўйича Жаҳон чемпионатига чипта ютиб олган 20 нафар омадли инсонларни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Акцияда ғолиб бўлган 20 нафар иштирокчи 3 июль куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида, ЖЧ-2018 нимчорак финали доирасидаги Швеция - Швейцария ўртасидаги ўйинни "Зенит Арена" стадионидан томоша қилиш имкониятига эга бўлишди. Россиядан қайтиб келгач ғолибларга завод бўйлаб экскурсия ташкил этилди. Улар ўз орзулари ушалишига ёрдам берган компаниянинг тарихи, фаолияти билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлдилар.




«Coca-Cola» ва «Coca-Cola Zero» маркали ичимликлар ёрдамида ўтказилган акция 9 апрелдан 15 июнга қадар бутун Ўзбекистон Республикаси бўйлаб давом этди. Акцияда жами 20 дона чипта ва 0,5 литр ҳажмдаги 1,620,000 дона ичимлик ўйналди. Ушбу акцияда кумушранг қопқоқли, промо-кодли, махсус реклама этикеткасига эга бўлган 0,5 литрли «Coca-Cola Classic» ичимлиги иштирок этди.



«Ўзбекистоннинг 20 нафар фуқаросига футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг кескин ўтган ва ҳиссиётларга тўла бўлган ўйинини томоша қилиш имкониятини яратиб берганимиздан хурсандмиз. Улар уникал имкониятга эга бўлишди, сабаби «Coca-Cola» - Жаҳон чемпионатининг глобал ҳамкори - ушбу акцияни бизнинг минтақада ҳамма давлатларда ҳам ўтказгани йўқ. Ундан олдинроқ «Coca-Cola» FIFA билан ҳамкорликда Жаҳон чемпионати кубогини Тошкент шаҳрига олиб келди ҳамда 2000га яқин мухлис уни яқиндан кўриш ва расмга тушиш бахтига муяссар бўлди.

Компаниянинг мақсади – дунёдаги барча инсонларнинг юракларини бирлаштириш ва ижобий ҳиссиётларни уйғотиш. Жаҳон чемпионати ва Олимпиада ўйинлари каби глобал мусобақаларга ҳомийлик қилиш мана шу мақсад йўлидаги ишлар ҳисобланади. Ўзбекистоннинг барча фуқароларига бизнинг реклама кампанияларимиз ва таклифларимизни кузатиб боришларини тавсия қиламан, ахир «Coca-Cola» бутун дунёга ўзининг янгиликлари билан машҳур, ҳамюртларимизни янгиликлар билан қувонтиришда давом этамиз», дейди «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston» бош директори ўринбосари У.Т.Турдиев.



Жаҳон чемпионатига чипта ютиб олган 20 нафар инсоннинг ярми Тошкентдан, қолган ярми эса Хоразм, Фарғона, Самарқанд, Қашқадарё, Жиззах вилоятларидан эди. Ғолиблар сафар таассуротлари билан ўртоқлашишди:

А.Маҳмудов (Тошкент шаҳридан): «Coca-Cola» компаниясига ажойиб сафар, Санкт-Петербургда футбол бўйича Жаҳон чемпионатидек байрамда иштирок этиш ва уни ҳис қилиш имкониятини яратиб бергани учун миннатдорчилик билдираман. Барчаси юқори даражада ташкил этилди!!!»

Ш.Ғаниев (Шаҳрисабз шаҳридан): «Ғаройиб имконият учун «Coca-Cola» Ўзбекистон компаниясига раҳмат айтаман. Санкт-Петербургдаги стадионда томоша қилган ўйиндан олган таассуротлар ва ажойиб ҳиссиётлар, унутилмас сафар учун миннатдорчилик билдираман!!!»

Д.Дадабаев (Тошкент шаҳридан): «Ўзбекистондаги «Coca-Cola» компанияси акциясининг биринчи ғолиби бўлганимга ҳалигача ишонгим келмаяпти. Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бера олмайман. Шахсан ўзим ва барча ғолиблар номидан, Россиядаги мундиалга ва тарихий Санкт-Петербург шаҳрига саёҳат учун раҳмат айтаман»

Қуйида ғолибларнинг Санкт-Петербург шаҳридаги расмларини томоша қилишингиз мумкин:

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика