Latest news

22:00Суперлига. Жиззахдаги драмада "Андижон" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  49 21:24Криштиану Роналду шартнома узайтирилгани ҳақида: "Менинг амбицияларим тугамайди"  3 20:59U21 биринчилиги. Пешқадамлар баҳсида дуранг, "Сўғдиёна", "Андижон", "Машъал"дан камбэк ва бошқа натижалар  1 20:17"Окленд" 1 млн долларни футболчилар ҳамда ходимлар ўртасида тақсимламоқчи  1 19:53"Ливерпуль" собиқ футболчиси Лаллана фаолиятини тугатиб, мураббийликка ўтди  3 19:30Шомуродов тавсияси билан Сурхондарё вилояти футбол академиясига спорт директори тайинланди  6 18:47Расман: Роналду "Ал Насср"да қолди!  11 18:37"Бухоро" мураббийи регламентни бузди, "Динамо" VAR машинаси турган жойда хавфсизликни таъминлай олмади, "Навбаҳор" ўйин давомида тўпларни яшириб қўйди — Лига комиссарлари билдиргиси  11 18:10Сиқилма меҳмондир танангда бу жон ҳам... Ўзбекистон кубогида нималар бўлмоқда?   10 17:50Расман: "Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  0 17:35"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Исмоилов "Нефтчи"да!  19 17:23"Футбол олами". Хайр, "Нефтчи". Хайр, ОКМК   2 17:05Суперлига. 14-тур дисквалификациялари: "Сўғдиёна", "Навбаҳор" ва "Сурхон"да йўқотишлар бор  1 16:42"Ницца" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ижарага олди  0 16:20Расман: "Ливерпуль" ҳимоячи трансферини эълон қилди  7

Чўпон, қурувчи, почтачи... Украина кеча қандай жамоага мағлуб бўлди? News

Чўпон, қурувчи, почтачи... Украина кеча қандай жамоага мағлуб бўлди?

ЕВРО-2016 доирасида кеча Украина терма жамоаси Шимолий Ирландияга қарши ўйин ўтказиб 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Майкл О'Нил бошчилигидаги Шимолий Ирландия Европа чемпионатида дебютант ҳисобланади. Ушбу жамоа қитъа чемпионатидаги дастлабки ғалабани кеча қўлга киритди. Қизиғи кеча майдонга тушган бир қатор футболчилар бундан олдин бошқа турли соҳаларда фаолият олиб боришган.

Конор Уошингтон – почтачи

Тўрт йил олдин у тонгги соат 5:30да уйғониб хатларни ўз эгаларига тарқатиб чиқарди. У кўп бор велосипеддан йиқилавериб тиззалари шикастлаб олар ва жамоасининг ўйинига аранг улгурарди.



Стюарт Даллас – қурувчи

Беш йил олдин у футболчи бўлишига ишонмасди ҳам. «Эрталаб соат 7да совуқда қурилиш майдонида меҳнат қилардим. Агар ўша пайтда менга Европа чемпионатига боришимни айтишса уни аҳмоққа чиқарган бўлардим. Айнан қурилиш менга ҳаётни қадрлашни ўргатди», – дейди Даллас.




Коннор Маклафлин – юристликка ўқиган

Тўрт йил олдин Коннор футболни тугатишни истаганди. Кўплаб жароҳатлар ва ёмон спорт формаси туфалйи «Престон»дан кетиши мумкин эди. Ҳаётини ўзгартириш учун юридик университетга кирди. Барчаси ёмон кечмаётганди, аммо кутилмаганда Тошкентнинг «Локомотив» клуби ҳамкори ҳисобланган «Флитвуд Таун»дан таклиф тушади ва барчаси ўзгариб кетади...




Пэдди Макнейр – отасига фермада ёрдам берарди

Бу йигитчани кўпчилик таниса керак – у баъзи баъзида "Манчестер Юнайтед" клуби либосида майдонга тушиб туради, аммо Пэдди олдинроқ нима қилганини билмасангиз керак. «Отамнинг катта фермаси бор, футболга боришдан олдин мен унга ёрдам бериш орқали ойлик олардим. Қорамолларга қараш вақтинча эканини билардим, аммо ўша пайтда айнан шу орқали кун кўрардим», – дейди Пэдди.




Ниэлл Макгинн - гэль футболида ўйнаган (Гэль футболи Ирландия миллий спорт тури. Унда Регби ва футбол аралашган)

"Кундуз куни соат 3да “Дангэннон”да ўйнардим, кечқурун эса гэль футболига борардим, – дейди Ниэлл. – Футболни танлаганимдан афсусда эмасманми? Йўқ албатта, ёмон футболчи бўлганим йўқку".




Жош Маженнис - регби ўйнаган

Аммо бу спорт турида кўп қолмади ва футболга ўтди. Бироқ дастлаб 19 ёшли Жош... дарвозада ўйнарди. 2009 йилда кутилмаганда ҳужумда ўйнашни истаб қолди. «Мени ўсмирлар терма жамоасига дарвозабон сифатида чақиришганди. Мураббий менга қараб шундай деганди: “Қўлқопларинг қани? Мен жавоб бердим: улар йўқ, энди мен ҳужумчиман. Шундай қилиб фаолиятимдаги янги саҳифа очилганди», – дейди Мадженнис.




Шейн Фергюсон – чўпон

«Мен кичик қишлоқда туғилганман. 13 ёшгача мен сигирларни пул эвазига боқардим”, – дейди футболчи. Шейн гэль футболида ҳам ўйнаган. «Бу менга ёрдам берган. Жуда кичкина эдим, бундай кескин машғулотлардан сўнг мени йиқитишнинг имкони йўқ эди».




Майкл О’Нил – молиячи

Бош мураббий ўз вақтида Шотландиянинг «Брихин Сити» клубида молиячи сифатида ишлаган. Бу иш асосий ҳисобланади ва футболдан фарқли равишда кўпроқ фойда келтирарди. О’Нил футболчилик фаолиятини тугатиши билан молия билим даргоҳида таълим олган.



Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика