Latest news

11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  0 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  0 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  3 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  6 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   2 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  5 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   9 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  18 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  4 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  15 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  41 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1

Чилини Конфедерациялар кубогисиз қолдирган футболчи мамлакат халқига таъсирли хат йўллади ВИДЕО News

Чилини Конфедерациялар кубогисиз қолдирган футболчи мамлакат халқига таъсирли хат йўллади ВИДЕО

Конфедерациялар кубоги финалида чилилик ҳимоячи Марсело Диаснинг хатоси Германияга ғалаба келтирди.

Финалда 30 ёшли «Сельта» футболчиси ўз жарима майдони ёнида тўпни эгаллади ва сирпаниб кетиб уни Тимо Вернерга олдириб қўйди. Германия терма жамоаси ҳужумчиси тўпни Ларс Штиндлга оширди ва гол урилди. Якунда ушбу гол ягона бўлиб қолди.



Учрашувдан сўнг Чили устози Хуан Антонио Пицци Диаснинг ёнини олди:

 – Барчамиз хафамиз, у барчадан кўра кўпроқ хафа. Шундай ўйнашда давом этишини истаймиз. У каби футболчилар туфайли биз финалга қадар етиб келдик. У бизнинг етакчимиз, ҳужум қилаётганда барчасини Диас бошлайди. Бундай хатолар бўлиб туради.

Артуро Видаль ҳам уни қўллаб қувватлади.

 – Хатолар бўлиб туради, барчаси жойида. Бу жамоа – оила.

Учрашувдан сўнг микст-зонада Диас журналистлар билан суҳбатда кўз ёшларини тийиб тура олмади.



 – Майдонни ёки бошқа нарсани айбдор қилмоқчи эмасман. Бу фақат менинг хатоим эди. Жамоам яхши ўйнади, аммо менинг қилган хатоим туфайли мағлуб бўлдик.

Диас 16 ёшлигида унинг акаси ўз жонига қасд қилганди. Ўйиндан сўнг Диас Чили халқига инстаграми орқали мурожаат қилди. Акасининг ўлими ва Конфедерациялар кубоги финалидаги хатоси доим унга оғриқ бериб турадиган ҳолат бўлиб қолишини айтиб ўтди.

 – 14 йил олдин акам вафот этганида энг оғир зарбага учрагандим. Футболчилик фаолиятимда худди шундай зарбани қабул қилиб олдим. Хатоим Конфедерациялар кубогини ютишимизга йўл қўймади.




Доим футбол ўша ўлимдаги оғриқни бермайди деганман. Аммо нотўғри ўйлаган эканман. Балки, бу хато туфайли ўша пайтдагидек йиғларман. Аммо ўрнимдан туриб курашишда давом этишим керак. Ҳаёт – кучллар учун. Ўйлашимча, улардан бири менман.




Барча жамоадошларим, мураббийлар, футбол Федерацияси ва мухлисларга қўллаб-қувватлашгани учун раҳмат. Бу мени янада кучли қилади. Хатоим учун узр сўрайман ҳамда ваъда бераман: эртами кечми бу хатони тўғрилайман.


Rating: +61   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика