Latest news

22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  1 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  2 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  5 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  25 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  6 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  21 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0

Черан "Навбаҳор" ва "Нурафшон"ни "севади" News

Черан "Навбаҳор" ва "Нурафшон"ни "севади"

"Пахтакор" "Сурхон"ни мағлуб қилган оқшомда Драган Черан ўз номини 2 бор таблога ёздириб қўйди.


Яна ҳам аниқроқ гапирсак, юртимизга 2016 йилнинг ёзида келган сербиялик футболчи Ўзбекистон чемпионатларидаги 138-ўйинида 96 ҳамда 97-голларини рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

Термиз клубига қарши кечган учрашувдаги дубль Драган учун Суперлигадаги 15-си бўлди (7 таси "Насаф", қолган 8 таси "Пахтакор" либосида урилган). 

"Шерлар" етакчиси Наманганнинг "Навбаҳор" клубига қарши ўйнашни яхши кўради. У "Лочинлар"га қарши учрашувларда 4 бор дублни расмийлаштирган. Черандан 1 ўйинда 2 та гол ўтказиб юборган жамоалар рўйхати билан танишинг.

"Навбаҳор"4
"Локомотив"2
"Металлург"2
"Нефтчи"1
"Сўғдиёна"1
"Пахтакор"1
"Қизилқум"1
"Бухоро"1
"Бунёдкор"1
"Сурхон"1

Шунингдек, унинг ҳисобида Суперлига баҳсларида расмийлаштирилган 5 та хет-трик бор. 34 ёшли футболчи "Нурафшон" (2 бор), "Андижон", "Насаф" ва "Қизилқум" дарвозасига 90 дақиқа ичида 3 та гол уришни уддалаган.

Факт: Драган Суперлига доирасида тўқнаш келган барча - 19 рақибининг голкиперларини ранжитган. Унинг зарбаларидан энг кўп Бухоро вилоятининг бош жамоаси азият чеккан. "Навбаҳор" ва "Локомотив" сингари "шерлар"нинг азалий рақиблари эса кучли учликда.

"Нурафшон" 12
"Навбаҳор" 9
"Локомотив" 9
"Металлург" 9
"Қизилқум" 8
"Андижон"  6
"Машъал" 5
"Бунёдкор" 5
"Қўқон-1912" 5
"Сурхон" 5
"Сўғдиёна" 4
"Обод" 3
"Пахтакор" 3
"Нефтчи" 3
АГМК 3
"Насаф" 3
"Шўртан" 2
"Турон" 2
"Динамо" 1

Сўзимиз охирида келтирадиган маълумотимизни термизлик мухлислар ўқисин, аммо йиғлаш йўқ: Черан Суперлиганинг охирги 3 мавсумида "Сурхон"дан кўпроқ гол урди. Тамом!

Кумиков ва Бақоевнинг серияси тугади, Бекобод осмонидаги "қора булутлар" тарқамаяпти

Author :
Rating: -9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика