Latest news

14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  4 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  2 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  4 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  2 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  6 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  5 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  16 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  7

Чемпионлик тантана қилинадиган "Пахтакор" - "Сўғдиёна" учрашувини ўтказиб юборманг! News

Чемпионлик тантана қилинадиган "Пахтакор" - "Сўғдиёна" учрашувини ўтказиб юборманг!

Суперлига 21-турида "Пахтакор" Тошкентда "Сўғдиёна"ни қабул қилади.

Аллақачон чемпионликка эришиб бўлган "Шерлар" мухлисларни чиройли футбол билан хурсанд этишга уринишади. Жиззахликларда эса Чемпионлар Лигасига чиқиш имконияти мавжуд. Шу сабабли баҳснинг қизиқарли ва кескин кечишига шубҳа йўқ. Жамоалар сафида дисквалификация билан боғлиқ йўқотишлар мавжуд эмас.

Миллий чемпионатлар доирасида ўзаро 47 учрашув бўлиб ўтган. 39 беллашувда "шерлар" ғалабага эришган бўлса, 4тадан ўйинда дуранг ва рақибнинг ғалабаси қайд этилган. 120 гол урган "Шерлар" ўз дарвозасидан 38 тўп ўтказиб юборишган. "Пахтакор"нинг энг йирик ғалабалари 6:1 ва 5:0 ҳисобларида кузатилган. Тошкентдаги 23 баҳснинг 21тасида "Пахтакор" муваффақиятини нишонлаган. Фақат бир мартадан жиззахликлар ютуғи ва дуранг қайд этилган. 1995 йилдан бери "Сўғдиёна" сафар ўйинларида очко олмаган.

Ўйинга ташриф буюрадиган мухлислар чемпионлик нишонланишига аталган ажойиб кечага гувоҳ бўлишлари мумкин. Ишқибозларнинг нафақат қизиқарли футбол, балки чемпионликнинг чиройли байрам қилинишидан баҳраманд бўлишларини истаймиз.

Беллашув якунига етгач, стадионда лазер шоу ташкил этилади. Бундан ташқари, миллий эстрада юлдузлари иштирокида концерт дастури, қимматбаҳо совғалар қўйилган ижтимоий акция ва энг муҳим тадбир - чемпионлик кубогини топшириш маросими бўлиб ўтади.

Биз футбол байрамида барча мухлисларни кутиб қоламиз. "Пахтакор" - "Сўғдиёна" беллашуви 1 октябрь, сешанба куни "Пахтакор" стадионида соат 17:00да бошланади.


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика