Latest news

02:16Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан йирик ғалаба, "Кристал Пэлас" ўз майдонида мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 02:00Европа лигаси. "Рома" ўз майдонида ютқазди, Дайчнинг дебютида "Ноттингем Форест"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:41Тчуамени: "Адолатли ғалабани қўлга киритдик"  0 01:24Виртц АПЛнинг барча футболчиларидан энг яхши натижа қайд этмоқда  0 00:59Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" ягона гол эвазига ғалабага эришди  0 00:43УЕФА ЕЧЛнинг ҳафта рамзий термасини эълон қилди  0 00:19Рафаэль Бенитес Грецияда иш бошлайди ва рекорд маош олади  3 00:00Суперлига. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 2:0   0 23:47Европа лигаси. "Бетис" дуранг ўйнади, "Астон Вилла" ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:32"Манчестер Сити"да 2 ўйин ўйнаб, 11 соврин ютган футболчи фаолиятини якунлади  1 23:15ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  4 22:55Биринчи лигада 1-босқич ўйинлари якунланди, медиа жамоаси қатнашадиган плей-оффга қуръа ташланди  0 22:32Александр Хомяков: "Характер томондан ўзимизни кўрсата олдик"  2 22:20Суперлига. "Хоразм" – "Пахтакор" 0:1  1 22:13Иван Бошкович: "Бу "Сўғдиёна"нинг сўнги уч йилдаги энг ёмон ўйини бўлди"  3

Чемпионлар лигаси клубларининг тахминан учдан бир қисми 2025/26 йилги мавсумдан бошлаб кучга кирадиган йиллик даромад лимитига мос эмас News

Чемпионлар лигаси клубларининг тахминан учдан бир қисми 2025/26 йилги мавсумдан бошлаб кучга кирадиган йиллик даромад лимитига мос эмас

Чемпионлар лигасининг бир нечта жамоалари УEФАнинг келажакдаги иш ҳақи лимитини бузиши мумкин.

2025/26 йилги мавсумдан бошлаб УEФАнинг ҳаражатларни назорат қилиш қоидасига кўра, клубларнинг футболчилар ва мураббийлар штаби маошлари, трансферлар ва агентлик тўловлари учун ҳаражатлари йиллик даромаднинг 70 фоизидан ошмайди. Бу мавсумда лимит 90%, кейинги мавсумда эса 80% гача тушади.

Ҳозирча жорий мавсум Чемпионлар лигасида иштирок этаётган клубларнинг учдан бир қисми даромади 70 фоизлик чегарадан ошиб кетмоқда. Улар 2025/26 йилги мавсум бошланишидан олдин вазиятни тўғирлашлари керак.

Мисол учун, "Атлетико" клуб даромади йилига 377 миллион евро даражасида қолса, келаси мавсумда маош ҳаражатларини 320 дан 301 миллион еврога, 2025/26 йилги мавсумда эса 264 миллион еврогача камайтириши керак.

Лимитдан ошиб кетиш хавфи бор клублар қаторига “Реал Соседад”, “Лацио”, “Наполи”, “Ланс” ва ПСЖ каби жамоалар киритилган. Шунингдек, ҳозирда ушбу стандартга жавоб берадиган ягона АПЛ жамоаси "Арсенал" эканлиги қайд этилган.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика