Latest news

03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  16 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  44 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  6 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

ЕЧЛ. Бугун 1/8 финал учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади News

ЕЧЛ. Бугун 1/8 финал учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади

Бугун ЕЧЛ 1/8 финали учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Қуръа Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.


Тарихда илк бора ЕЧЛ 1/8 финал босқичида фақат топ-5 чемпионат вакиллари иштирок этишади. Қуйида плей-офф босқичи масаласини ижобий ҳал қилган 16 жамоа номи билан танишинг:

Англия: "Тоттенхэм", "Манчестер Сити", "Ливерпуль", "Челси".

Испания: "Реал", "Барселона", "Атлетико", "Валенсия".

Италия: "Ювентус", "Наполи", "Аталанта".

Германия: "Бавария", "Боруссия" (Дортмунд), "Лейпциг".

Франция: ПСЖ, "Лион".


Навбатдаги босқич жуфтликлари аниқланадиган қуръа маросими 16 декабрь куни Швейцариянинг Ньон шаҳрида бўлиб ўтади. Қуръадан аввал 1/8 финалга чиққан жамоалар икки гуруҳга (сараланган ва сараланмаган) ажратилади.

Сараланган

"Бавария" (Германия, "B" гуруҳи)

"Барселона" (Испания, "F" гуруҳи)

"Валенсия" (Испания, "H" гуруҳи)

"Ливерпуль" (Англия, "E" гуруҳи)

"Манчестер Сити" (Англия, "C" гуруҳи)

ПСЖ (Франция, "A" гуруҳи)

"Лейпциг" (Германия, "G" гуруҳи)

"Ювентус" (Италия, "D" гуруҳи)


Сараланмаган

"Аталанта" (Италия, "C" гуруҳи)

"Атлетико" (Испания, "D" гуруҳи)

"Боруссия" Д (Германия, "F" гуруҳи

"Челси" (Англия, "H" гуруҳи)

"Лион" (Франция, "G" гуруҳи)

"Наполи" (Италия, "E" гуруҳи)

"Реал" (Испания, "A" гуруҳи)

"Тоттенхэм" (Англия, "B" гуруҳи)


Қуръа қоидалари

- Сараланган жамоалар жавоб учрашувида мезбон бўлишади.

- 1/8 финалда битта мамлакат ёки гуруҳ босқичида битта гуруҳда бўлган клублар ўзаро тўқнаш келмайди.


1/8 финал учрашувлари қачон бўлиб ўтади?

Нимчорак финалнинг дастлабки баҳслари 18, 19, 25 ва 26 февраль кунлари бўлади. Жавоб баҳслари 10, 11, 17 ва 18 мартга белгиланган. 

Rating: +30   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика