Latest news

21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  794 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  12 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  6 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  7 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  7 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  18 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  5 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  10 14:25"Манчестер Сити" футболчиси Қозоғистон билан ўйиндан сўнг Дастан Сатпаевни мақтади  7

ЕЧЛ 1/8 финалига қуръа ташланди: "Ливерпуль" – "Реал", ПСЖ – "Бавария" ва бошқа жуфтликлар билан танишинг News

ЕЧЛ 1/8 финалига қуръа ташланди: "Ливерпуль" – "Реал", ПСЖ – "Бавария" ва бошқа жуфтликлар билан танишинг

Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичининг биринчи босқичига қура ташлаш маросими ўтказилди.

1/8 финал жуфтликлари:

"Лейпциг" – "Манчестер Сити"

"Брюгге" – "Бенфика"

"Ливерпуль" – "Реал" 

"Милан" – "Тоттенхэм"

"Айнтрахт" Франкфурт – "Наполи"

"Боруссия" Дортмунд – "Челси"

"Интер" – "Порту"

ПСЖ – "Бавария" 

- Қуръа якунланди. Юқорида жуфтликлар билан танишишингиз мумкин.

- Демак, қуръа жараёнини бошлаймиз.

- Саҳнага финал элчиси Хамит Олтинтўп таклиф этилди.  

- УЕФА вакили Жоржио Маркетти қуръа ҳақида маълумот бериб ўтди.


Гуруҳ ғолиблари (сараланганлар)

"Бавария" (Германия)

"Бенфика" (Португалия)

"Манчестер Сити" (Англия)

"Наполи" (Италия)

"Порту" (Португалия)

"Реал" (Испания)

"Тоттенхэм" (Англия)

"Челси" (Англия)


Иккинчи ўрин эгалари (сараланмаганлар)

"Айнтрахт" Франкфурт (Германия)

"Боруссия" Дортмунд (Германия)

"Брюгге" (Бельгия)

"Интер" (Италия)

"Милан" (Италия)

"Лейпциг" (Германия)

"Ливерпуль" (Англия)

ПСЖ (Франция)

Маросим Тошкент вақти билан соат 16:00 да бошланади. 

Қура ташлаш маросимида 16 та клуб иштирок этади: асосий босқич гуруҳлари ғолиблари ва квартетларда иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар.

Чемпионлар Лигаси 1/8 финалида битта миллий ассоциация вакиллари учраша олмайди. Қолаверса, гуруҳ босқичида тўқнаш келган жамоалар ҳам бу босқичда бир-бирига қарши ўйнамайди.

Жамоалар ҳар бир учрашувни уйда ва сафарда ўтказади. Сараланмаган клубдар жавоб ўйинларини ўз уйларида ўтказишади.

1/8 финалнинг дастлабки ўйинлари 14/15 ва 21/22 февраль кунлари, жавоб ўйинлари эса 7/8 ва 14/15 март кунлари бўлиб ўтади. Барча учрашувлар Тошкент  вақти билан 01:00 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, сафарда гол деб аталмиш қоида бекор қилинган. Шунинг учун жавоб ўйинининг асосий вақти охирида иккита учрашув йиғиндиси бўйича ҳисоб тенг бўлса, у ҳолда 15 дақиқалик қўшимча иккита тайм белгиланади. Агар қўшимча бўлимларда жамоалар гол ура олмаса ёки бир хил миқдордаги гол урса, у ҳолда жуфтликдаги ғолибни аниқлаш учун 11 метрлик пенальтилар серияси амалга оширилади.

Чемпионлар Лигаси 2022/23 йилги мавсум ҳал қилувчи ўйини 2023 йилнинг 10 июнь куни Истанбулдаги Отатурк номидаги "Олимпия" стадионида бўлиб ўтади.

Сайтимиз қуръа ташлаш жараёнининг матнли трансляциясини тақдим этади, уни шу ерда кузатиб боришингиз мумкин.

Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика