Latest news

02:56Африкадан яна икки терма жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  1 02:05ЖЧ саралаши. Италия, Испания ва Туркиядан йирик ғалаба. Португалия ва Венгрия дуранг қайд этишди, Роналдудан дубль  1 01:52Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Инглизлар Европада биринчи бўлишди  0 01:40Саудия Арабистони Ироққа қарши ғалабага тенг дуранг қайд этиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  4 01:00Роналду жаҳон рекордини ўрнатди  15 00:30Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистонни мағлубиятга учратган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:10Қатар ўта драматик кечган ўйинда БААни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди!  61 23:48Швеция терма жамоаси бош мураббий ёмон натижалар сабаб ишдан ҳайдалди  3 23:14Жанубий Африка Республикаси 2010 йилги мезбонликдан сўнг илк марта Жаҳон чемпионатига чиқди!  5 23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  2 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  4 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  2 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  3 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  1

"Челси"дан "Бунёдкор"га ўтиб, Ўзбекистон чемпионатини ютган бразилиялик мураббий ҳозир қаерда? News

"Челси"дан "Бунёдкор"га ўтиб, Ўзбекистон чемпионатини ютган бразилиялик мураббий ҳозир қаерда?

Ўтмишда мухлисларнинг диққат марказида бўлган, аммо сўнгги пайтларда катта саҳнадан бироз чекинган футбол кишилари ҳақида маълумот берувчи рукнимиз давом этади.

2008 йилда Миржалол Қосимов терма жамоага ўтиб кетганидан кейин "Бунёдкор" мураббийи сифатида Бразилия футболи афсонаси Зико таништирилди. 

Миржалол Қўшоқович бунга қадар жамоани Осиё Чемпионлар Лигаси  ярим финалига олиб чиққанди. Финал остонасида "Аделаида Юнайтед" (Австралия) тўсиғидан ўтолмаган Зико эса мавсум якунида Москванинг ЦСКА клубига ўтиб кетди. 

"Қалдирғочлар" рулида Амет Мемет ҳамда Ҳикмат Эргашевнинг қисқа муддатлик фаолиятидан кейин бошқа бир бразилиялик — Луис Фелипе Сколари олиб келинди. 2002 йилги мундиал ғолиби, 2004 йилги Европа чемпионати финалчисининг Тошкентда ишлаши "Бунёдкор" учун йилига 13 млн еврога тушган. Сколари ўша пайтда жаҳоннинг энг кўп маош олувчи мураббийи ҳисобланарди.

Бразилиялик мураббийнинг "Бунёдкор"дан олдинги клуби Лондоннинг "Челси"си бўлганди.

Тошкентдаги 1 йиллик фаолиятидан кейин ўз ватанига қайтган Сколари 2012 йилда Бразилия терма жамоаси бошқарувига олиб келинди. Унинг олдига 2014 йилги жаҳон чемпионатида зафар қучиш вазифаси қўйилганди. Аммо унинг терма жамоадаги фаолияти мамлакат футболи тарихидаги энг йирик шармандалик билан якунига етди.

Сколари айни пайтда Бразилия чемпионатида фаолият юритмоқда. У "Гремио" клуби бош мураббийи ҳисобланади.

Маълумот учун, Луис Фелипе Сколари ўз вақтида Қувайт, Япония ва Хитой чемпионатларида ҳам фаолият юритган. Қуйида эса унинг бошчилигидаги "Бунёдкор" ҳамда Наманганнинг "Навбаҳор" клуби ўртасидаги баҳсни томоша қилишингиз мумкин (16.05.2010).

НАВБАҲОР - БУНЁДКОР - 1:2 (0:0)
16.05.2010. 9-тур. Наманган. “Марказий” стадион. 28979 томошабин.
Бош ҳакам:
Эрматов Равшан - 9,6
Голлар: 0:1 - Исмоилов Анзур, 59. 0:2 - Кападзе Тимур, 71. 1:2 - Шарофетдинов Дилшод пенальти, 90+3.
НАВБАҲОР: Павленко Микола; Половков Александр; Бердимуродов Раҳматулло; Мамадалиев Суннатилла; Целих Юрий (Кривий Максим, 81); Маҳмудов Алишер (Нагаев Иван, 67); Валижонов Отабек; Холмуродов Акмал; Храмцов Алексей; Жўраев Ғайрат (Султонов Тимур, 60); Шарофетдинов Дилшод
БУНЁДКОР: Нестеров Игнатий; Ристич Стевица (Кападзе Тимур, 71); Ғофуров Анвар; Ҳайдаров Азиз; Эдсон Рамос; Денилсон (Солиев Анвар, 89); Ҳасанов Жасур; Жўраев Саҳоб (Мельзиддинов Руслан, 46); Исмоилов Анзур; Жоао Виктор; Жепаров Сервер
Огоҳлантиришлар: Мамадалиев Суннатилла, 38; Исмоилов Анзур, 44; Денилсон, 47; Мельзиддинов Руслан, 72; Ҳасанов Жасур, 76.

Мессининг ўрнини босиши кутилган Деулофеу ҳозир қаерда?

Author :
Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика