Latest news

13:02"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолашга яқин  0 12:38Филлипс "Манчестер Сити"ни тарк этмоқчи  1 12:17ПСЖ ва АПЛ клублари Уильямснинг Испанияда қолишни афзал кўришини ҳис қилишмоқда. "Барселона" – фаворит  0 11:48Лондон клуби Ван-Биссака борасида МЮ билан музокаралар ўтказмоқда  1 11:25Шерзод Қодиров "Динамо"дан кетди?!  0 11:04«Бухоро» «Локомотив» футболчиси билан шартнома тузди  2 10:40Лени Йоро «Арсенал»га қарши учрашувда жароҳат олди  4 10:12«Ювентус» юлдузи Лондонга кўчиб ўтишга яқин  1 09:46Неймар идеал футболчи қандай бўлиши кераклиги ҳақида фикр билдирди  2 09:17«Пахтакор» икки нафар футболчи билан шартнома тузганини эълон қилди  7 08:50Sofascore. Кечаги учрашув учун Ўзбекистон ОТЖ футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  44 08:24Париж-2024. Япония муддатдан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  21 08:00Ўртоқлик учрашуви. ОКМК «Машъал»ни кичик ҳисобда мағлуб этди  1 07:35Ўртоқлик учрашувлари. «Арсенал»дан камдек, Манчестер клубларида мағлубият ва бошқа натижалар  3 01:39Расман: Ўткир Юсупов — "Фулад" футболчиси!  11

"Челси" - "Тоттенхэм" 2:0. "Челси" Англия Лигаси Кубоги соҳиби! News

"Челси" - "Тоттенхэм" 2:0. "Челси" Англия Лигаси Кубоги соҳиби!

Англия Лигаси Кубоги финали доирасида "Челси" ҳамда "Тоттенхэм" жамоалари ўртасидаги ўйиннинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин бўлди.
                                 
Англия Лигаси Кубоги


Финал

Челси – Тоттенхэм  2:0

Голлар: 1:0 – 45 Терри, 2:0 – 56, автогол Уокер.
Челси – Чех, Зума, Терри, Кэйхилл, Аспиликуэта, Виллиан (Куадрадо, 76), Рамирес, Иванович, Фабрегас (Оскар, 88), Азар, Диего Коста (Дрогба, 90).

Тоттенхэм
– Льорис, Дайер, Роуз, Уокер, Вертонген, Бенталеб, Мэйсон (Ламела, 71), Эриксен, Шадли (Сольдадо, 80), Таунсенд (Дембеле, 62), Кейн.

Огоҳлантиришлар: Дайер (31), Виллиан (70), Кэйхилл (72), Бенталеб (78), Куадрадо (85).



Ушбу ғалаба билан "Челси" мухлисларини табриклаб қоламиз! Сизлар билан бирга ўйинни Азиз Тўхтамуродов кузатиб борди. Навбатдаги ўйинларда кўришгунча, саломат бўлинг! Эътиборингиз учун ташаккур!

90+5. Ва ниҳояяяяят! Ўйин якунланди! "Челси" Лига Кубоги соҳиби!


90+5. Ҳа айтганча, Коста томонидан киритилган гол Уолкер ҳисобига автогол сифатида ёзилибди.

90+4. "Тоттенхэм" ҳужум қилишдан чарчамаяпти.

90+3. Ҳа айтганча, иккинчи бўлимдаги тўхталишлар учун тўрт дақиқа қўшиб берилган.

90+2. Ўзгариш. Коста ўрнига Дрогба майдонга тушмоқда!

90+1. Мухлислар эса "Дрогба афсона" деб ёзилган баннерни илиб қўйишган!

90. Дрогба майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда.

89. Кейн ажойиб ўйин намойиш этмоқда! "Челси" ҳимоячилари эса унга имкон бермаяптилар!

88. Ўзгариш. Фабрегас ўрнига Оскар майдонга тушди.


87. "Шпорлар" кетма-кет ҳужумлар уюштирмоқдалар!

85. Куадрадога сариқ карточка. Тўпни қўли билан ўйнагани учун!


85. Энди эса Сольдадо боши боғлаб қўйилган Аспиликуэтани йиқитди.

84. Кейн томонидан Аспиликуэтага нисбатан қўполлик ишлатилди деб топди учрашув ҳаками.

82. Жамоалар бирин-кетин ҳужум уюштирмоқдалар!

80. Ўзгариш. Шадли ўрнига Сольдадо майдонга тушди!

79. "Челси" дарвозаси олдида яна бир ҳавфли вазият. Шадли тўп ўтиб кетишини кутмаганди. Акс ҳолда, ҳисоб қисқариши мумкин эди.

78. Куадрадога нисбатан қўполлик ишлатилди. Бенталебга сариқ карточка!

77. Ҳавфли вазиятттт! Ламела бурчак зарбасидан сўнг тўпни боши билан дарвозага тўғирлаб қўя олмади...

76. Ўзгариш. Виллиан ўрнига Хуан Куадрадо майдонга тушмоқда!


76. "Тоттенхэм" ҳужум қилишда давом этмоқда.

75. Аспиликуэта жарима тўпи вақтида Дайер билан тўқнашиб кетди. Боши ёрилди шекилли. Унга Ева Карнейро томонидан тиббий ёрдам кўрсатилмоқда :)

74. Дайер жарима зарбаси берилаётган вақтда ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

74. "Челси" дарвозаси томон жарима зарбаси. Таҳминан 30 метрлардан!

73. Яна бир сариқ карточка. Гари Кехилга.

72. Коста ўйиндан ташқари ҳолатда.

71. Ўзгариш. Масоннинг ўрнига Ламела туширилди.

70. Виллианга сариқ карточка. У майдон маркази олдида Роусга нисбатан қўполлик ишлатди.


68. Стадионда ёмғир ёғмоқда!

67. Жарима зарбасидан сўнг тўп "шпорлар"га насиб қилди.

66. Виллианга нисбатан яна қўполлик ишлатилди. Биринчи гол киритилган вазиятдаги ҳолат. Фақат бир оз орқароқдан.

64. "Челси" эса ҳужум қилишда давом этмоқда. Азарнинг берган зарбаси дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди!

62. "Шпорлар" сафида ўзгариш. Тоунсенд ўрнига Дембеле майдонга туширилди.

60. "Тоттенхем"нинг яна бир ҳужуми. Аммо, лекин, бироқ... Самарасиз!

57. Фабрегаснинг тўп оширишидан сўнг ҳимоячининг қаршилигига қарамасдан Коста тепган тўп эса ҳимоячилардан бирига тегиб дарвоза тўридан жой олди. Демак, 2:0!

56. ЗАРБАААА!!!! ГОООООЛЛЛ! ДИЕГО КОСТАААА!!!

54. "Челси" футболчилари прессинг эвазига тўпни олиб қўйишга ҳаракат қилмоқдалар.

52. Тўп назорати "шпорлар"да. Яна "офсайд".


50. "Тоттенхэм"нинг тезкор қарши ҳужумиии! Шадлиии... Ўйиндан ташқари ҳолат!

49. Зарбаааа! Фабрегаснинг қайчи учлубидаги берган зарбасини Льорис эгаллаб олди!

48. "Тоттенхэм" иккинчи бўлимда тезкор ва "жёсткий" футбол таклиф қилмоқда!

46. "Шпорлар" иккинчи бўлимни тезкор ҳужум билан бошладилар.

Бошланди! Давом этамиз!


Статистикага назар ташлайдиган бўлсак, Жон Терри "Челси" сафидаги 60-голини киритибди.

Иккинчи бўлим бошланмоқда!




ТАНАФФУС!


45+2. Биринчи бўлим якунланди.

45. "Гол в раздевалку" дейилармиди?

45. Зарбаааааа!!! ГООООООООЛЛЛ!!! ТЕРРРИИ!! Жарима майдончасига ошириб берилган тўп "шпорлар" вакилларига тегиб қайтди. Жон Терри эса қайтган тўпни дарвозага йўллади! Терри тепган тўп ҳам ҳимоячилардан бирига тегиб рақиб дарбозасига йўл олди!

44. "Тоттенхэм" дарбозаси жойлашган бурчак яқинида Ивновичга нисбатан қўполлик ишлатилди. Яна жарима зарбаси!

43. Виллиан тезкорлик билан рақиб дарбозаси томон ҳаракат қилди. Ҳимоячилар эса тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди.

41. Яна бир кичик танаффус. Уокерга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

38. Шадлидан яна бир рейд. Аммо бу зарба жуда-жуда баландга кетди.

37. Шадли тезкорлик билан олдинга ўтишга ҳаракат қилди. Энди "аристократлар" ҳимоячилари маҳорат кўрсатишди!

36. Зарбаааа! Чех ўз ўрнида!

34. "Челси" қарши ҳужум уюштиришга ҳаракат қилди. Бироқ, "шпорлар" ҳимоячилари ўз ўрнида!

31. Майдон марказида Дайер Диего Костага нисбатан қўполлик ишлатди. Демак огоҳлантириш. Эрик Дайерга!

30. Зарба бартараф этилди.

29. Костага нисбатан кетма-кет қўполликлар ишлатилди. Жарима зарбасини кўрамиз!

28. Number one ўйинни совуққонлик билан кузатмоқда.

26. Тезкор қарши ҳужумга ўтиш чоғида Ивановичга нисбатан қўполлик ишлатилди. Бу сафар ҳакам "шпорлар" футболчисини кечирди.

24. Уолкер ўнг қанотдан дарбозани нишонга олишга ҳаракат қилди. Аммо, жуда ноаниқ зарба...

21. Тўп назорати "Тоттенхэм" томонга ўтди.

19. Виллианнинг берган кучли зарбаси жонли деворга тегиб қайтди. Ҳаводаги тўп учун курашда эса Кэхилл Шадлига нисбатан қўполлик ишлатди. Яна жарима тўпи. Бу сафар "шпорлар" фойдасига.

18. Азарга нисбатан қўполлик ишлатилди. Жарима зарбасини кўрамиз! Бельгиялик футболчига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Кичик танаффус!

16. Моуриньо ён дафтарчасига нималарнидир ёзиб қўймоқда.

15. Ўйин темпи ўртача.

14. Шадли "Челси" дарвозаси томон ёриб киришга ҳаракат қилди. Кэхилл эса тезда етиб келиб ҳужумни бартараф этди.

12. Жамоалар ҳужумни чап қанотлар орқали ташкил қилишни мақсад қилганлар шекилли. Бир томонда Азар, иккинчи томонда Кейн. Тезкор футболчилар эвазига...

11. Кейннинг зарбасииии! Чех ўз ўрнида!

9. Ҳавфли зарбааааааа. Эриксен! Тўп Чех қўриқлаётган дарвоза тўсинига тегиб қайтди!

8. Жарима тўпи. Кейнга нисбатан қўполлик ишлатилди. Таҳминан 20-22 метрлардан "шпорлар" жарима зарбасини берадилар.

6. Ўнг қанотдан Ивановичнинг ошириб берган тўпи ҳавфли кўриниш олди. Льорис эса тўпни бартараф этди.

5. "Тоттенхэм" қарши ҳужумга ўтишга ҳаракат қилмоқда.

3. Тўп назорати "Челси"да. Моуриньо шогирдлари тезкор гол киритишни мақсад қилганлар шекилли.

2. Терри жарима майдони ичида пайдо бўлди. Аммо, унинг боши билан берган зарбаси ноаниқ.

1. Чап қанотда Азарга нисбатан қўполлик ишлатилди. Дастлабки жарима тўпи!


Ўйинни "Челси" футболчилари бошлаб беришди!

Демааааак, бошшшшланди!


Кубок кимга насиб қиларкин? Таҳминлар борми?

-Стадионда Британия мадҳияси жаранг сочмоқда.

-Жамоа аъзолари майдонга тушиб келишди.

-Ўйин бошланишига деярли барча нарса тайёр!

Ҳа айтганча, ўйин шунингдек, aleziya.com сайти орқали жонли равишда номойиш этилмоқда.

Демак, ўйин олдидан статистика билан таништириб ўтсак:

"Челси"финалгача қуйидаги жамоалар билан тўқнаш келган:

"Болтон" (2:1)
"Шревсбари"(2:1)
"Дерби" (3:1)
"Ливерпуль" (2:1) (иккита ўйин)

"Тоттенхэм"нинг финалгача бўлган рақиблари:

"Ноттингем" (3:1)
"Бригтон" (2:0)
"Ньюкасл" (4:0)
"Шеффилд" (3:2) (иккита ўйин)


Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари. Бугун 1 март. Баҳор фаслининг илк куни. Янгиланиш фасли кириб келганлиги билан барча-барчани қутлаб қоламиз!
Айнан бугун футбол ватани ҳисобланмиш Англияда мамлакат Лигаси Кубогининг финал учрашуви ўтказилади. Ушбу ўйинни сайтимиз орқали кузатиб боринг!

"Челси"
: Чех, Иванович, Зума, Терри, Аспиликуэта, Кэхилл, Рамирес, Виллиан, Фабрегас, Азар, Коста.

"Тоттенхэм":
Льорис,Уокер, Дайер,Вертонген, Роус, Бенталеб, Масон, Шадли, Эриксен, Тоунсенд, Кейн.

Ўйин Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика