Latest news

10:16Мануэль Нойер Бундеслига рекордини ўрнатди  0 09:47Sofascore. Мозговой ва Шукуров тандеми кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 09:20Суперлига. Бугун тур якунланади  1 08:51"Навбаҳор" бош мураббийи кечаги мағлубиятдан сўнг: "Буни клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда ҳал этамиз"  4 08:23"Насаф"нинг бир нечта етакчиси келаси мавсум жамоани тарк этади  6 07:56Sofascore. "Галатасарой" дарвозасига гол урган Шомуродов неча баҳо олди?  1 07:39МЛС. "Интер Майами" меҳмонда "Нэшвилл"га 5 та гол урди, Мессидан хет-трик  8 07:31Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди, Феликсдан хет-трик  4 07:30ЖЧ U-20. Учинчи ўрин учун баҳс бўлиб ўтди  0 07:22Эрон Про лигаси. "Персеполис"нинг омадсизлиги давом этмоқда: бу сафар меҳмондаги мағлубият ва Ўруновдан сариқ карточка  0 07:13А Серия. "Рома" ва "Интер" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:45"Ноттингем Форест" Манчини билан музокара олиб бормоқда  0 00:20Гвардиола Холанд ҳақида: "4 ёки 5 та гол урмагани учун афсусдаман"  1 00:00Туркия. Лерой Саненинг дубли "Галатасарой"га "Истанбул Башакшеҳир" устидан ғалаба тақдим қилди. Шомуродов ҳам бу учрашувда гол урди  36 23:45Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Бунёдкор"га ютқазди, "Динамо" эса "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгди  0

"Челси" собиқ футболчиси Санчо ҳақида: "Пул учун бўлмаса, нима учун?" News

"Челси" собиқ футболчиси Санчо ҳақида: "Пул учун бўлмаса, нима учун?"

"Кўклар" собиқ футболчиси Эммануэль Петининг тахминича, Жейдон Санчо "Челси"га пул учун келган.

Лондонликлар 24 ёшли МЮ вингерини 2024/25 йилги мавсум учун сотиб олиш шарти билан ижарага олишди.

"Челси"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Санчонинг "Челси"га ўтиш қарори фаолиятини қайта бошлаш истаги эмас, балки молиявий манфаатлар билан боғлиқ бўлиши мумкин, деган фикрни билдирди.

"Бу вазиятда жавобгарлик фақатгина клубга эмас, ўйинчиларнинг ўзларига ҳам тушади. "Манчестер Юнайтед"да содир бўлган воқеадан сўнг Санчо қандай қилиб "Челси" билан шартнома имзолаши мумкин? Уни "Боруссия Дортмунд"га ижарага беришди, кейин у "Юнайтед"га қайтди, энди эса у "Челси"га ўтди. У ерда 40 га яқин футболчи бор ва у фақатгина улардан бири холос.

Наҳотки, клубдан-клубга ўтиш, майдонда ўзини йўқотиб, ишончни йўқотиш унинг жонига тегмаган бўлса? Энди у барқарорлик билан ажралиб турмайдиган, ишонч ва натижаларга эга бўлмаган клубда. Агар у пул учун ўтмаган бўлса, нима учун?" - деди Пети.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рональд Куман бошқа бир футболчи пул учун Саудия Арабистонига йўл олганига кескин муносабат билдирганди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика