Latest news

23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  0 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  16 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  454 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  4 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  8 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  2

"Челси" ўз академиясида ўйнаган футболчини 50 миллион фунтга қайта сотиб олмоқчи News

"Челси" ўз академиясида ўйнаган футболчини 50 миллион фунтга қайта сотиб олмоқчи

Лондоннинг "Челси" клуби июнь ойи ўрталарига қадар Жейми Гиттенсни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Лондонликлар ярим ҳимоячи трансфери бўйича Дортмунднинг "Боруссия" клуби билан музокара олиб бормоқда. Лондондагилар келишувни иккала жамоа ҳам клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўл олишидан олдин амалга оширишмоқчи. Турнир 15 июнь куни АҚШда бошланади. Аслида "Челси" январь ойидаёқ футболчига сўров юборганди.

Англиялик футболчи бир муддат "кўклар" академиясида шуғулланган, аммо профессионал фаолиятини Германияда бошлашга қарор қилган. 20 ёшли вингернинг трансфер нархи тахминан 50 миллион фунт бўлиши кутилмоқда, унинг шартномасида ҳам тахминан шунча миқдорда товон пули белгиланган.

"Челси" "Манчестер Юнайтед"дан ижарага олинган Жейдон Санчонинг келажаги мавҳумлигини инобатга олиб, бор эътиборини мана шу битимга қаратган. Лондон клуби Санчони 20-25 млн фунтга сотиб олиши шарт (чунки "Челси" АПЛнинг топ-14 талигидан жой олди) ёки 5 миллион фунт жарима тўлаши керак.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика