Latest news

01:11"Ал Ҳилол" устози: "Биз ушбу мусобақанинг финал баҳсида ўйнашни мақсад қилганмиз"  1 00:04"Ювентус" - "Верона". Таркиблар билан танишинг  0 23:40Пицца тайёрловчи компания МЮ устидан кулди  6 23:11Озарбайжон. Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов захирадан баҳсга қўшилди  2 22:58ОФК ЭЧЛ. Эрондаги баҳсда гол киритилмади, Машарипов захирадан майдонга тушди  3 22:34“Ал Ҳилол”нинг мусулмон футболчилари рўза тутишмоқдами?  9 21:53FA Гвардиоланинг Англия Кубогидаги тўп ҳақидаги шикоятларига жавоби: "У ФИФА талабларига мувофиқ синовдан ўтказилди"  1 21:38Гвардиолага Англия Кубогидаги тўплар ёқмаяпти  1 20:39Футбол олами. Суперлига-2025'га ким қандай тайёрланди?  2 20:25"Истиқлол" - "Ал Насср". Таркиблар эълон қилинди  7 19:48"Ал Ҳилол" Собослаи учун 120 млн евро тўлашга тайёр  7 19:22ФИФА Покистон футбол федерациясига нисбатан қўлланган санкцияларни бекор қилди  0 18:56Роналду ким(лар)га ҳавас қилган?  14 18:28Венгер "Олтин тўп" учун 3 нафар асосий даъвогар номини айтди  22 17:59"Арсенал" ҳужумчисини сотиши мумкин  2

"Челси" Канте билан шартнома борасида келиша олмаяпти. У ёзда текинга кетиши мумкин News

"Челси" Канте билан шартнома борасида келиша олмаяпти. У ёзда текинга кетиши мумкин

"Челси" таянч ярим ҳимоячиси Н'Голо Канте билан янги келишув борасида келишувга эриша олмаяпти.

Канте билан янги шартнома бўйича музокаралар 2021 йилда бошланган. "Челси"нинг аввалги раҳбарияти ярим ҳимоячига "3+1" тузилмаси бўйича шартнома таклиф қилган, бироқ Буюк Британия ҳукумати Роман Абрамовичга нисбатан санкциялар киритгач, музокаралар тўхтатилган.

"Кўклар" янги раҳбарияти август ойида Н'Голога "2+1" схемаси бўйича янги шартномани оғзаки равишда таклиф қилган. Айни дамда ярим ҳимоячи бу вариантга рози эмас, чунки у узоқроқ муддатга мўлжалланган битимга имзо чекмоқчи, дея хабар беради "The Athletic".

31 ёшли франциялик футболчи музокараларда муваффақиятга эришилмаса, келаси ёзда клубни текинга тарк этади.

Ушбу ёзда "Челси" 33 ёшли ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянг билан "2+1" кўринишида келишув имзолаган бўлса, июль ойида Кантенинг тенгдоши Калиду Кулибали билан тўрт йиллик шартнома тузилган эди.

"Кўклар" собиқ бош мураббийи Томас Тухелнинг фикрича, Канте олган жароҳатлар сони клуб раҳбариятида шубҳа уйғотади. Хавбек жорий мавсумда "Челси"нинг мавжуд 7 та ўйинидан 5 тасини ўтказиб юборди.

Канте Лондон клубида анча машҳур, шунинг учун улар у билан шартномани узайтиришни исташади. Футболчи ҳам бу жамоада ўйнаёётганидан жуда хурсанд – Н'Голо фаолиятини "Челси"да якунлашга тайёр. Аммо бунинг учун томонлар шартнома бўйича музокаралар олиб боришда муроса топишлари керак бўлади.

Қайд этилишича, Англиянинг икки клуби, шунингдек, Испания, Германия ва Франция жамоалари таянч ярим ҳимоячиси атрофидаги вазиятни кузатиб боришмоқда.

Канте "Челси"да 2016 йилдан бери ўйнаб келмоқда. Клуб билан у АПЛ, Чемпионлар Лигаси, Европа Лигаси, Европа Суперкубоги, Англия Кубоги ва клублар ўртасидаги ЖЧда ғолиб чиққан.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика