Latest news

13:24ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1  0 13:23"Like Cup" якунланди: "Ал Бадр" - чемпион!   0 13:08Ўтган мавсум 1 та гол урган АПЛ футболчиси Шомуродов ўрнига "Рома" ҳужумчисига айланди  2 12:46Снейдер "Олтин тўп" ҳар доим ҳам муносибларга насиб этмайди деб ҳисоблайди  7 12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  2 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  0 11:37Мажед Абдуллаҳ: "Биз учун яхши тажриба бўлди"  2 11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  5 10:45МЮ тўрт нафар футболчини машғулотлардан четлатди  10 10:21"Милан" тарихида 56 йилдан бери бундай ҳолат содир бўлмаган   4 09:58Яна бир собиқ Олимпия терма жамоамиз аъзоси фаолиятини "Шўртан"да давом эттиради  0 09:32Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  23 09:08Арманистон чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  5 08:41ЦСКА собиқ футболчиси: "Файзуллаевни жуда яхши вақтда сотишди"  6 08:15Луиджи Ди Бияджо: "Рақиб ғалабага лойиқ ўйин намойиш қилди"  1

“Чарм тўп-2019” мусобақаси Қашқадарё вилоят босқичи якунланди News

“Чарм тўп-2019” мусобақаси Қашқадарё вилоят босқичи якунланди

Tags :  Чарм тўп
2019 йил 15-16 август кунлари Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида жойлашган Насаф футбол мактабининг футбол майдонларида ҳамда “Геолог” спорт соғломлаштириш мажмуасининг футбол майдонида 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган маҳалла ёшлари ўртасида “Чарм тўп” анъанавий футбол мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Мазкур “Чарм тўп” анъанавий футбол мусобақасида вилоятнинг туман (шаҳар) босқичларида ғолиб бўлган 15 та жамоалардан 240 нафарга яқин 18-30 ёшли маҳалла ёшлари иштирок этишди.

Мусобақанинг биринчи кунги натижаларига кўра Ғузор туманидан ташриф буюрган “Авғонбоғ” МФЙ ёшлари фахрли 3-ўринни эгаллаган бўлсалар, мусобақанинг ҳал қилувчи финал йўлланмасига Касби туманидан ташриф буюрган “Оққамиш” МФЙ ёшлари ҳамда Косон туманидан ташриф буюрган “Навбаҳор” МФЙ ёшлар жамоалари эга чиқишди. 

Мусобақанинг финал босқичи жорий йилнинг 16 август куни Қарши шаҳрида жойлашган “Геолог” спорт соғломлаштириш мажмуасининг футбол майдонида байрамона тарзда ўтказилди ва фахрли 2-ўринни Касби туманидан ташриф буюрган “Оққамиш” МФЙ жамоаси эгаллаган бўлсалар, “Чарм тўп” анъанавий футбол мусобақасининг вилоят босқичида Косон туманининг “Навбаҳор” МФЙ жамоаси ғолибликни қўлга киритди ҳамда республика босқичига қатнашиш учун йўлланмага эга бўлишди.

Якунда ғолиб совриндор бўлган жамоалар диплом, медал, кубок ва эсдалик совғалари билан тақдирланадилар, шунингдек, мусобақа давомида фаол иштирок этган жамоа аъзолари турли номинациялар бўйича эътироф этилди.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика