Championat.asia ва Transfermarkt ҳамкорликда Суперлигада сентябрь ойининг энг яхшиларини аниқлади
05 oct 2022 14:00
News
Championat.asia ва Transfermarkt ҳамкорликда Суперлигада сентябрь ойининг энг яхшиларини аниқлади
Иккала сайт яна биргаликда Суперлигада ойнинг энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади. Овоз беришда октябрь ойи бошида бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатининг 20-тур учрашувлари ҳам инобатга олинди.
Ушбу жараёнда Transfermarkt'нинг рус тилидаги версияси ходимлари ва “Championat.Asia” таҳририяти иштирок этди, эксперт сифатида эса АГМК, “Бунёдкор” ва Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси, бугунги кунда Ўзбекистон футболчилар Уюшмаси раҳбари бўлиб ишлаётган Камолиддин Мурзоев қатнашди.
Сентябрь ойининг энг яхши мураббийи сифатида Рўзиқул Бердиев эътироф этилди. Унинг қўл остида “Насаф” учта ўйинда учта ғалаба қозониб, Суперлига пешқадамига айланди. Бердиевга респондентларнинг 56 фоизи овоз берди. Иккинчи ўринни “Нефтчи” устози Виталий Левченко эгаллади – унинг жамоаси ҳам уч ўйинда уч бор муваффақиятга эришди (37%).
Кескин курашда “Насаф” ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси дея топилди. У энг яқин таъқибчиси – “Пахтакор” аъзоси Ҳожиакбар Алижоновдан бор-йўғи битта овоз кўп жамғарди. Алиқулов уч учрашувда битта гол урди ва жамоасининг ғалабаларига ҳисса қўшди.
Championat.asia ва Transfermarkt ҳамкорликда Суперлигада август ойининг энг яхшиларини аниқлади
Championat.asia ва Transfermarkt ҳамкорликда Суперлигада июнь-июль ойининг энг яхшиларини аниқлади
Comments