"Championat.asia" талқини: Йилнинг энг яхши ёш футболчиси - Ҳусайин Норчаев
		
		21 dec 2020 17:39
        News	
	 
				 
				"Championat.asia" талқини: Йилнинг энг яхши ёш футболчиси - Ҳусайин Норчаев
"Championat.asia" сайти ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда йилнинг энг яхшиларини аниқлади.
Демак, "Championat.asia" талқинига кўра, йилнинг энг яхши ёш футболчиси - Ҳусайин Норчаев ("Насаф").
2002 йилда туғилган ҳужумчи 2020 йилги мавсум кашфиётига айланди. "Насаф" ҳужумчиси Суперлигада 21та ўйинда майдонга тушиб 3та гол уришга эришди. Норчаев ортда қолган мавсумда U-18 билан олтин, U-21 ўринбосарлар таркибида бронза, асосий жамоа билан кумуш медалларини қўлга киритди. 18 ёшли футболчи ўз устида ишлашдан тўхтаб қолмаса "Насаф"нинг асосий ҳужумчисига айланишга, сўнгра миллий терма жамоада ўйнашига ишонамиз.
Норчаев энг яхши ёш футболчи бўлишда Ҳожимат Эркинов ва Иброҳим Ҳалил Йўлдошевни ортда қолдирди.
Суперлигадаги статискаси: 21 ўйин, 803 дақиқа, 3та гол.

Тез орада "Championat.asia"нинг Ҳусайинга аталган эксклюзив махсус совғаси ўз эгасига топширилади.
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments