"Championat.asia" талқини: Йилнинг энг яхши мураббийи - Шота Арвеладзе
21 dec 2020 19:58
News
"Championat.asia" талқини: Йилнинг энг яхши мураббийи - Шота Арвеладзе
"Championat.asia" сайти ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда йилнинг энг яхшиларини аниқлади.
Демак, "Championat.asia" талқинига кўра, йилнинг энг яхши мураббийи - Шота Арвеладзе ("Пахтакор").
Грузиялик мураббий "Пахтакор"ни кетма-кет иккинчи йил ҳам Ўзбекистон чемпиони қилди, ҳам Кубокда ғолиб бўлди. Пандемия туфайли тўхталишларга ва жуда тиғиз тақвимга қарамай якунда ички барча мусобақаларда ғолиб бўлган мутахассис ҳақли равишда йилнинг энг яхши мураббийига айланди. Бундан ташқари, "шерлар" Шота бошчилигида ОЧЛнинг марказлашган беллашувларида ҳам мазмунли ўйин намойиш этишди ва кўпчиликнинг диққатини тортишди.
Арвеладзе энг яхши мураббий бўлишда Рўзиқул Бердиев ва Миржалол Қосимов каби мутахассисларни ортда қолдирди.
"Championat.asia" талқини: Йилнинг энг яхши футболчиси - Жалолиддин Машарипов
"Championat.asia" талқини: Йилнинг энг яхши тўпурари - Драган Черан
"Championat.asia" талқини: Йилнинг энг яхши дарвозабони - Абдувоҳид Неъматов
"Championat.asia" талқини: Йилнинг энг яхши ёш футболчиси - Ҳусайин Норчаев
Comments