Latest news

10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 10:20МЮни бошқариш учун асосий даъвогар маълум  3 09:53"Андижон" Туркияга йўл олди. Йиғинга йўл олган таркиб билан танишинг  8 09:26Расман. "Бунёдкор" янги мавсум олдидан илк трансферини эълон қилди  1 09:00He Were Go. "Манчестер Сити" қишдаги илк транферини амалга оширди  1 08:32Африка Миллатлар Кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05"Сабаҳ" Раҳмоналиевни қанчага сотиб олгани маълум  2 07:37U-23 Осиё кубоги. Бугун Олимпия терма жамоамиз ўз юришини бошлайди  3 04:06Хуан Гарсия "Барселона"даги илк совринини Жиддада ютмоқчи  2 03:46Иньяки Уильямс ва Вальверде "Барселона" билан ўйиндан олдин нима деди?  4 02:54А Серия. “Ювентус” “Сассуоло”га ҳеч қандай имконият қолдирмади  1 02:15Африка Миллатлар Кубоги. Кот-д'Ивуар Буркина-Фасони йирик ҳисобда таслим этиб, чорак финалга йўл олди  3 00:58Гвардиола Аморимнинг истеъфосига муносабат билдирди  2 00:39Ямал "Атлетик"га қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотни ўтказиб юборди  0 00:37U-23 Осиё кубоги. Четлатиш, голга айланмаган пенальти, охирги дақиқалардаги гол – Саудия Арабистони Қирғизистонни катта қийинчилик билан таслим этди  3

Championat.asia тарихда биринчи бўлиб Суперлига ўйинларидан highlights тайёрлаш ҳуқуқини сотиб олди News

Championat.asia тарихда биринчи бўлиб Суперлига ўйинларидан highlights тайёрлаш ҳуқуқини сотиб олди

Championat.asia сайти тарихда илк бор интернет тармоғида Ўзбекистон чемпионатининг ўйин шарҳини (highlights) намойиш этиш ҳуқуқини сотиб олди.

Бугун, 31 март куни Ўзбекистондаги биринчи рақамли футбол портали Championat.asia сайти Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси билан ҳамкорлик шартномасини имзолашди.

Унга кўра, Championat.asia 2021 йилги мавсум якунига қадар Coca-Cola Суперлига учрашувларидан 10 дақиқагача бўлган highlights’лар тайёрлаш ва уларни ижтимоий тармоқлар, веб-сайт ҳамда мессенжерларга жойлаш ҳуқуқига эга бўлади. Бунгача мазкур ҳуқуқ ЎзПФЛ ҳамда “Спорт” телеканалига тегишли эди. Эндиликда улар ёнига Championat.asia сайти ҳам қўшилди.

highlights - бу футбол ўйинларининг энг қизиқарли вазиятлари, голлар, хавфли вазиятлар ва бошқа ҳолатлар акс этган видео.

"Ўзбекистон Суперлигаси баҳслари ҳар йилгидан қизиқарли кечмоқда. Сайтимиз профессионал йўлдан бориб худди хорижда бўлгани каби ўйин шарҳларини (highlights) интернет тармоғида намойиш этиш ҳуқуқини сотиб олди. Бу ўзбек футболи тарихида ҳеч қачон бўлмаган экан, биринчи бўлганимиздан фахрланамиз. Келишувда ўйиндан кейинги матбуот анжумани ва микст зоналарда флеш интервьюлар олиш каби устунликлар ҳам мавжуд. Ўйлайманки ҳамкорлигимиз фақат бу йил билан чекланиб қолмайди ва узоқ йиллар давом этади", - дейди Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев.

Ўзбекистон Суперлигаси ўйинлари шарҳларини Championat.asia сайтининг youtube.com   ва sportrecs.com  сайтларидаги каналлари орқали кузатиб боринг.  




Rating: +50   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика