Latest news

02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  18 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  6 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  12 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  13 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  8 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  4 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3

"Chacha Navruz Cup" футбол фестивалида Ўзбекистон рекорди ўрнатилади! News

"Chacha Navruz Cup" футбол фестивалида Ўзбекистон рекорди ўрнатилади!

Сифатли мусобақа ташкил қилишда Республиканинг энг олди ташкилотларидан бирига айланиб улгурган "Бест спорт медиа" бундан буён Ўзбекистон футбол ассоциациаси ва Тошкент шаҳар футбол федерацияси билан ҳамкорликни йўлга қўяди.

Бу эса эндиги мусобақаларни янада сифатли ўтказилишига асос бўлади. "Chacha Navruz Cup" фестивали 24-27 март кунлари "Бунёдкор" футбол академияси майдонларида бўлиб ўтади. Иккинчи маротаба ўтказилинадиган мусобақада бу йил 56та жамоа, 850 нафар ёш футболчи ва 100 нафарга яқин мураббий қатнашади. Бу Ўзбекистон тарихидаги энг йирик мусобақа бўлиб, шу кунгача ҳали бунчалик кўп иштирокчи этган жамоа ва футболчилар мусобақаси юртимизда бўлмаган.

Унда 2006-2010 йилларда таваллуд топган футболчилар қатнашадилар. 2006 йилда таваллуд топган 8та жамоа кубок ғолиблиги учун баҳс олиб борса, 2007, 2008, 2009 ва 2010 йилларда туғилган болакайлар фестивал кўринишидаги мусобақада иштирок этадилар. Иштирокчиларнинг барчаси медаль ва дипломлар билан рағбатлантириладилар.



"Шу кунгача якка тартибда мусобақаларни ўтказиб келар эдик. Биз мусобақаларни ўтказишда Европа андозаларидан фойдаланамиз. Шунинг учун ҳам фестивалларимизда иштирок этиш истагида бўладиган клублар талайгина. 2017 йилги "Наврўз Кубоги"да 40га яқин жамоа қатнашганди. Бунисида 56та. Бу сон кетидан қувиш эмас. Мусобақаларимизни 2014 йил декабрь ойида 4та жамоа билан бошлаган эдик. 4 йил давомида босқичма-босқич уни 56тага олиб чиқдик. Бу билан тўхтамоқчи эмасмиз. 2019 йилда шу даражага чиқишимиз керакки, унда 100га яқин жамоа қатнашиши ва улардан бир нечтаси хориждан бўлиши керак. Шундагина биз скаутларни жалб этишимиз мумкин бўлади", - дейди Тошкент шаҳар футбол федерацияси биринчи Вице-президенти Нодирхўжа Юлдашев.

Мусобақада иштирок этиш истагида бўлганлар, қуйидаги рақамга мурожаат қилишлари мумкин: (+99890) 9540994 (Соат 10:00дан 18:00гача).

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика