Latest news

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  4 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  2 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  102 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

"ChaCha Мустақиллик кубоги-2018". 66та жамоа қатнашган мусобақа тугади News

"ChaCha Мустақиллик кубоги-2018". 66та жамоа қатнашган мусобақа тугади

Икки ҳафта мобайнида ўтказилган "ChaCha Мустақиллик кубоги-2018" болалар футбол мусобақаси ўз ниҳоясига етди.

Шуни айтиш жоиз, ушбу мусобақада жами 66та жамоа иштирок этди. Бешта ёш тоифасида бўлиб ўтган турнирда 2006 йилда туғилганлар 16та, 2007лар 12та, 2008лар 16та, 2009лар 12та ва 2010 йилда таваллуд топганлар 10та жамоа билан иштирок этишди. 

Жамоалар сони кўп бўлгани учун мусобақа икки қисмга бўлинган ҳолда ўтказилди. Дастлаб 14-19 август кунлари 2006, 2007 ва 2009 йилда туғилганлар ўз ўйинларини ўтказган бўлса, 21-26 августда 2008 ва 2010 йилда таваллуд топганлар майдонга чиқишди. 

Бундан ташқари, 2006, 2007 ва 2008лар мусобақа тартибида, 2009 ва 2010лар эса фестивал шаклида ўйнашди. 2006 йилда туғилган футболчилар ўртасидаги баҳсларда "Пахтакор" чемпионликни қўлга киритди. 2007 ва 2008 йилги футболчилар орасида эса "Одил Жуниор" тарбияланувчиларига тенг келадигани топилмади. 

Мусобақани охирги бўлиб 2008 йилда туғилганлар якунлашди. Ҳал қилувчи финал ўйинида "Одил Жуниор" "Пахтакор"га қарши баҳс олиб борди. Ўйинда ҳисоб очилмади ва ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Бунда "Одил Жуниор" футболчилари 5:4 ҳисобида ғалаба қозонишди. 

Турнир якунида ҳар бир чизиқ бўйича мусобақанинг энг яхшилари аниқланди ва ҳомийлар томонидан болажонларга эсдалик совғалар топширилди. Эслатиб ўтамиз, "ChaCha Мустақиллик кубоги-2018" мусобақаси ЎФА, "Одил Жуниор" болалар футбол мактаби, ТФА, “Сhampionat.asia” сайти ҳамкорлигида ўтказилди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика